Ўш шаҳрида Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассосацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган форумда таълим, тиббиёт, озиқ-овқат, тўқимачилик ва туризм соҳалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
Форумнинг очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги бош консули Зафарбек Аҳмедовнинг Аҳмедовнинг таъкидлашича, жорий йил май ойида қирғизистонлик тадбиркорлар Фарғона, Андижон ва Наманганда бўлиб, водий вилоятларида ташкил этилган бизнес-форумларда қатнашганди. Ўш шаҳридаги анжуман ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистоннинг Ўшдаги бош консули Зафарбек Аҳмедов
Фото: Оқилхон Мамажонов

Фото: Оқилхон Мамажонов
“Бош консулхона бу каби ҳамкорликдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу йилнинг 6 ойи давомида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган 30 дан ортиқ тадбирларга бош-қош бўлдик”, дейди Зафарбек Аҳмедов.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Форумда Study in Uzbekistan платформасини тақдим этган Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази бўлим бошлиғи Саиджалол Ғозиевнинг билдиришича, бугунги кунда ушбу веб-порталдан Ўзбекистондаги 150 дан ортиқ ОТМ ҳақидаги маълумотлар ва роликлар ўрин олган. Хорижлик абитуриентлар портал ёрдамида мамлакатда таҳсил олиш учун тўғридан-тўғри мурожаат этишлари мумкин. Бу каби кўргазмалар эса платформа имкониятлари ҳақида тақдимот қилиш учун қулай майдон бўлиб хизмат қилади.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Бизнес-форум давомида икки давлат вакиллари томонидан ўнлаб ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Изоҳ (0)