Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошира бошлади, деб хабар бермоқда Тожикистон фуқаролик авиацияси агентлиги.

Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар 2025 йил 19 июлдан бошлаб ҳафтасига икки марта, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқанд—Душанбе—Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар 2025 йилнинг 20 июль кунидан бошланади.
Мазкур йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри рейслар Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпанияси томонидан 2018 йил 9 мартда имзоланган Тожикистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида амалга оширилади.
- Тошкент/ Самарқанд — Душанбе — 653 000 сўмдан.
- Тошкент / Самарқанд — Душанбе — 1,11 млн сўмдан.
Изоҳ (0)