Кўпчилик турк кино юлдузлари реклама шартномалари, сериаллардаги роллари ва бошқа лойиҳалардан катта даромад топади. Аммо орасида шундай санъаткорлар борки, молиявий муваффақиятларига қарамай, дабдабали ҳаётга интилмайди, ҳашаматли машиналар ва бренд либослар билан мақтанмайди. Қуйида шахсий ҳаётида содда, жамоатчиликка эса камтарин қиёфада намоён бўладиган 10 нафар таниқли актёр ва актрисалар ҳақида сўз юритамиз.

1. Бугра Гулсой

“Баҳор” сериали юлдузи Бугра Гулсой ўта камтар инсон. Унинг даромади ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ маълумки, у собиқ рафиқаси Нилуфар Гюрбюзга ойига 100 минг лира (2500 доллар) алимент тўлайди.
Бугра китоб ўқишни ва ҳикоялар битишни ёқтиради. У ҳеч қачон бойлик ортидан қувламаслигини, ўзига ёққан нарса — кино ва театрда рол ижро этиш билан шуғулланишни афзал кўради.
2. Али Атай

“Сўнгги ёз” сериали юлдузи Али Атай турк актёрлари орасида унчалик ҳам “идеал” кўринишга эга бўлмаса-да, ўзининг харизмаси билан мухлислар орттирган. У актриса Ҳазал Кая билан турмуш қурган ва икки фарзанднинг отаси. Али оилавий ҳаётда бахтли ва бу бахтни кўз-кўз қилишдан йироқ туради.
Молиявий аҳволи ҳақида эса гапиришни хуш кўрмайди. Таҳлил сайтлари даромадини 100 мингдан миллион лирага (2,5 миллион доллардан ортиқ) деб баҳолайди. 2024 йил бошида у реклама шартномаси орқали 10 миллион лира ишлаб топгани ҳақида хабарлар бўлган. Аммо актёр ҳеч қачон ўзининг бойлигини намойиш қилмайди.
3. Буржу Бирижик

“Шиша ортидаги қиз” юлдузи Буржу Бирижик гўзаллиги орқали кино оламига йўл топган, истеъдоди эса унга бу саноатда қолишига ёрдам берган. Ҳозирда у ҳар бир серия учун 40 минг лирадан ортиқ даромад топади. Фильмларда фаол суратга тушади, журналларда пайдо бўлади, реклама агентликлари билан ишлайди, ҳатто ўзининг меҳмонхонасини ҳам очган.
Instagram’да у ўзининг давлатини кўз-кўз қилмайди, оддий кийимдаги суратларни тармоққа жойлашдан қўрқмайди.
4. Эда Эже

“Тақиқланган севги” сериалининг машҳур актрисаси Эда Эже жуда катта маблағ ишлаб топади. Ижтимоий тармоқларда бир реклама постидан 300 минг лирага яқин (7600 доллар) даромад қилади. 2020 йилда у 6 миллион лирага (150 минг доллар) ҳашаматли квартира сотиб олган. Аммо ижтимоий тармоқлардаги суратларда актриса қизи билан кечки сайр, театр ёки кафедаги суратларни жойлаш билан чекланади.
5. Гонжа Вуслатери

“Лейла” мелодрамаси юлдузи Гонжа Вуслатери даромадини яширишни афзал кўради. Шу вақтгача актриса 25 дан ортиқ сериалда рол ўйнаган ва ҳар бир сериядан яхши гонорар олган. Вуслатери шахсий ҳаётини ҳам сир сақлайди ва қизининг юзини кўрсатмайди. Аммо профессионал сураткашлик кадрлари билан тўла Instagram саҳифаси орқали замонавий брендлар билан ҳамкорлик қилаётганини кўриш мумкин. Унинг аудиторияси 1,7 миллион кишидан иборат, демак реклама постлари арзон эмас.
6. Нур Феттаҳўғлу

“Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Нур Феттаҳоғлу лойиҳадаги иштироки учун 2 миллион долларга яқин даромад олган. Сериал муваффақиятга эришгач, турли брендлар у билан кўплаб реклама шартномалари тузишга шошган. Нур катта оилада туғилган, модалар дизайни бўйича ўқиган ва илгари банкда ишлаган.
Актрисанинг Instagram саҳифаси қизи Элиза билан саёҳат суратлари ва реклама постларига тўла, аммо инсон сифатида Феттаҳўғлу доимо оддийлик ва самимийликни сақлаб қолган.
7. Киванч Татлитуғ

“Оила” сериали юлдузи Киванч Татлитуғ ҳар бир сериядан 1,5 миллион лирагача олади. Унинг умумий бойлиги 500 миллион лира (12 миллион доллар) га яқин. Instagramъда унинг 5 миллионга яқин обуначиси бор, у ерда актёр шахсий ҳаёти ва ижодидан лавҳалар жойлаштиради.
Киванч кўчмас мулкка инвестиция қилади: ерлар, уйлар, виллалар харид қилади. Ўғли Куртга ҳам уй олиб берган. Кино ва моделлик фаолиятини давом эттиради. Қиммат кийим ва аксессуарларга пул сарфлайди, бироқ буларни тармоқда кўрсатмайди.
8. Арас Булут Ийнемли

“Чуқур” юлдузи Арас Булут йилига 3–10 миллион доллар ишлаб топади. Бойлиги 35 миллион лира (900 минг доллар) атрофида. У ошпазликка қизиқади, табиат бағрида сайр қилишни хуш кўради, оиласи билан кўпроқ вақт ўтказади.
Instagramъдаги суратлар эса асосан қор, ўрмон, денгиз фонидаги гўзал манзаралардан иборат.
9. Ҳалит Эргенч

“Муҳташам юз йил”даги Султон Сулаймон образини гавдалантирган Ҳалит Эргенч бойлиги 5 миллион доллардан ошади. Талабалик йилларида транспортга ҳам пули етмаган актёр ҳозирда дунёга машҳур брендлар билан ишлайди.
У ҳам шахсий ҳаётини сир тутади ва ижтимоий тармоқларда оилавий суратларни деярли жойлаштирмайди.
10. Иброҳим Челиккол

“Қора-оқ севги” сериали юлдузи Иброҳим Челиккол ҳар бир сериядан 500 минг лира (12 минг доллар) гача олади, рекламалардан яхши даромад топади. Mercedes брендининг юзи ҳисобланади. Пулининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлайди. Мармарисда ёнғинларда, зилзилалардан кейин қутқарув ишларида қатнашган. Ҳатто жабрланган одамларга ўз уйидан жой берган.
Изоҳ (0)