Янги йил олдидан Тошкент кўчалари ва майдонлари ўзгача файз касб этади. Шаҳарнинг марказий ҳудудлари ям-яшил арчалар, ранг-баранг чироқлар ва турли байрам безаклари билан қопланган. Харид қилиш марказлари ва савдо расталаридаги ҳаракат эса Янги йилга тайёргарлик кўраётган одамларнинг кўтаринки кайфиятидан дарак беради.
Тошкентнинг бу ажойиб онлари қалбимизда иссиқ хотиралар қолдиради. Ҳар бир дераза ортидан чиқаётган порлоқ чироқлар, муз майдончалардаги болажонларнинг қувончи ва кўчалардаги илиқ табассумлар Янги йилнинг яқинлашаётганини ҳис эттиради.
Ушбу фотогалереяда Тошкентнинг Янги йил шукуҳи билан ёритилган қиёфасини акс эттирувчи энг ёрқин лаҳзалар билан танишинг.
Изоҳ (0)