AVO тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган янги форматдаги тўлов стикерини биринчилардан бўлиб бозорга тақдим этди.
AVO тўлов стикери ўзи нима?
Тўлов стикери — терминалга шунчаки теккизиш орқали харидларни амалга ошириш имконини берувчи ихчам восита. У доимо ёнингизда бўлиши учун телефонингизнинг орқа қисмига ёки бошқа нарсага ёпиштириш мумкин. Бу маҳсулотнинг қулайлиги ва хавфсизлиги харидларни янада тезкор ва қулай қилишга ёрдам беради.
Стикерни қандай буюртма қилса бўлади?
Стикерни AVO иловаси орқали буюртма қилиш мумкин. “Маҳсулотлар” бўлимига киринг, сўнг “Ҳисоблар” қисмига ўтинг ва “Тўлов стикерига буюртма бериш” тугмасини танланг. Энди сиз Ўзбекистонда бу янги молиявий ечимдан илк фойдаланаётган инсонлар қаторидасиз!
Стикерни бир зумда қўлга киритиш
Стикерни қуйидаги манзилдаги картоматдан олиш мумкин: Тошкент ш., Бунёдкор кўч., 52-уй (Magnum гипермаркети, Integro савдо маркази). Қурилмада “Стикерни ҳозироқ олиш” тугмасини босинг ва илова ёрдамида экрандаги QR кодни сканерланг. Картомат стикерингизни чиқаришини кутинг — бу бор-йўғи бир неча сония вақт олади.
Фойдаланиш осонлиги
Ҳимоя қатламини олиб ташланг ва смартфон ёки ҳар доим ўзингиз билан олиб юрадиган бошқа буюмга стикерни ёпиштиринг. Терминал мавжуд бўлган ҳар қандай жойда: дўкон, кафе, метро ва севимли ресторанларда стикер билан тўланг. Стикерни терминалга теккизинг ва сигнални кутинг — тўлов амалга ошди!
Хавфсизлик назорат остида
Стикер рақами, амал қилиш муддати ва CVC — барча маълумотлар AVO иловасида сақланади. Илова орқали стикерга PIN-код ўрнатиш, шунингдек, йўқолган ёки бошқа ҳолатларда уни блоклаш мумкин.
Нега AVO тўлов стикерини танлаш керак?
Тўлов стикеридан кредит карта ёки оддий дебет карта сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳам кредит лимитидан, ҳам шахсий маблағлардан фойдаланиш имконияти Ўзбекистонда нақд пулсиз технологиялардан фойдаланишда янги даврни бошлаб беради. У молиявий воситаларда қулайлик, тезкорлик ва хавфсизликни қадрлайдиган инсонлар учун яратилган. Вазиятдан қатъи назар, тўлов стикерингиз доимо қўлингизда, операциялар эса тез ва ишончли тарзда амалга оширилади.
Янги авлод инновациялари ва қулайликларини биринчи бўлиб баҳоланг!
Батафсил маълумот: avo.uz
“AVO bank” АЖ
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)