Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ака-ука 18 ёшли йигит билан жанжаллашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:45 ларда Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” МФЙда содир бўлган. 1987 йилда туғилган З.Ф унинг укаси, 1991 йилда туғилган Х.С ҳамда шу 2006 йилда туғилган М.Р.лар ўзаро жанжаллашишиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.
Оқибатда З.Ф “бош мия чайқалиши” ташхиси билан тиббиёт маркази нейроҳирургия бўлимига ётқизилган. Унинг укаси Х.С. ва фуқаро М.Р биринчи тиббий ёрдам олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Якунда айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Изоҳ (0)