• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Миллионлаб ўзбекистонликлар иш ҳақидан йиғиб бориладиган шахсий пенсия жамғармалари Халқ банкида сақланмаслиги керак” — иқтисодчи

    Аҳолининг “Халқ банки”да сақлаб келинаётган шахсий пенсия жамғармалари йилдан йилга қийматини йўқотиб бормоқда, дея фикр билдирди иқтисодчи Отабек Бакиров.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Отабек Бакировнинг ёзишича, миллионлаб ўзбекистонликларнинг иш ҳақидан йиғиб бориладиган шахсий пенсия жамғармалари “Халқ банки”да сақланмаслиги керак.

    Пенсия жамғармасининг моҳияти йиғилаётган маблағларнинг қийматини оширишда, йўқотишда эмас. Ўзбекистонликлар мажбурий равишда “Халқ банки”да сақлаб келаётган шахсий пенсия жамғармалари эса аксинча, йилдан йилга қийматини йўқотиб, сув пулига айланиб бормоқда. Банк шахсий жамғариб бориладиган пенсия бўйича бирор марта ҳисобот бермаган. Қандай ҳисоб берсин, бу пуллар самарасиз ва зараркунанда лойиҳалар учун чайилган бўлса. Хусусан, шахсий пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 205 миллион долларга қурилган олигархларнинг севимли Hyatt Regency меҳмонхонаси 87 миллион долларга “хусусийлаштирилган”. Мана шунақа ажойиб инвестор “Халқ банки”, — дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Отабек Бакиров таҳлили давомида пенсия жамғармалари юқори даромадли шартларни таклиф этадиган тижорат банкларига аукцион тарзида жойлаштирилиши самарали эканига урғу берган.

    Молиявий натижаларига кўра, “Халқ банки”га қўйилган сармоя фақат қийматини йўқотади, доимий равишда қадрсизланади. Шу маънода, стратегия мақсадларидан ҳам келиб чиқиб, ҳеч қурса, соғлом ақлга таяниб, ҳукумат “Халқ банки”дан шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ихтиёрига олиши керак. Мазкур жамғармалар молиявий соғлом, юқори маржиналикка эга ва юқори даромадли шартларни таклиф этадиган тижорат банкларига аукцион тарзида камида 5 йилга жойлаштирилиши зарур. Бундан давлат ҳам ютади, банклар ҳам ютади, иқтисодиёт ҳам ютади, энг асосийси, фуқароларнинг ишончи ҳам қайтади, — деб ёзган мутахассис.

    Шунингдек, иқтисодчи 2023 йил сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорини ҳам эслаб ўтган.

    Ўтган йили қабул қилинган қарорга кўра, фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ҳуқуқини тақдим этиш белгиланган. Бунда, қимматли қоғозларнинг олди-сотдисидан олинадиган ва дивиденд (фоиз) шаклидаги қўшимча даромадлар фуқаролар томонидан пенсия ёшига етгунга қадар ҳам мустақил тасарруф этилиши мумкинлиги кўрсатилган эди. Афсуски, ҳалигача бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Назаримда, мазкур қарорнинг ижрога кўчмагани сабаби битта: “Халқ банки”нинг миллионлаб ўзбекистонликларнинг шахсий пенсия жамғармаларини мустақил тасарруф этиш учун қайтариш режаси мавжуд эмас, — дея хулоса қилган Отабек Бакиров.

    “Халқ банки” ахборотига кўра, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга пул қадрсизланишига қараб фоизларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоблаб қўшади. Хусусан, ЖБПТ учун 2018 йилда 14,4 фоиз, 2019 йилда 15,3 фоиз, 2020 йилда 11,2 фоиз, 2021 йил учун, 10 фоиз, 2022 йил учун 12,5 фоиз ҳисоблаб, қўшилган.

    Маълумот учун, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти — фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан давлат пенсиясига қўшимча равишда пул маблағлари билан таъминлаш ҳисобланади.

    Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи эса фуқаронинг “Халқ банки”даги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобвараққа келиб тушади ҳамда унда ҳисобга олинади. Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахслар даромад солиғи суммасидан тегишли равишда чиқариб ташланган ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг 0,1 фоизи миқдорида амалга оширилади.

    09.04.2024, 19:00   Изоҳ (0)   30246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    01.04.2024, 20:30

    “Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши керак” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    04.04.2024, 13:28

    “Ишлаб чиқарувчи учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам зарарли” — фаоллар Ўзбекистондаги автомобиль монополияси ҳақида

    09.04.2024, 15:13

    Ўзбекистонда солиқларнинг ихтиёрий тўланиш даражаси юқори бўлган ҳудуд очиқланди 

    09.04.2024, 17:50

    Ўзбекистонда катта ёшлилар орасида интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши ошди 

    09.04.2024, 17:25

    Жаҳон бозорида олтин нархи яна ошди

    09.04.2024, 12:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.