Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши “Софосбувир-400 мг” дори воситасининг навбатдаги партияси 2 март куни Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
![](/static/2024/03/03/photo_2024-03-03_13-47-27-ODYNHUTq.jpg)
Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона “Софосбувир-400 мг” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, B гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.
Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.