Марказий банк 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитларига оид маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида жами 12,2 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Хусусан, 3,96 триллион сўм миқдоридаги маблағлар банкларнинг ўз ҳисобидан, 6,9 триллион сўм асосий пул миқдори эса Молия вазирлиги ҳисобидан молиялаштирилган. Қолган 1,3 триллион сўми Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан ажратилган.
Ўтган даврда ипотека кредити олувчилар сони 53 443 тага етган. Жами кредитларнинг 57 фоизи (7,07 триллион сўм) бирламчи бозордаги уйларга, қолган 43 фоизи (5,13 триллион сўм) иккиламчи бозордаги уйларга ажратилган.
Ҳудудлар кесимида 3,7 триллион сўм кредит ҳажми билан Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Тошкент (960,5 миллиард сўм), Фарғона (951,4 миллиард сўм) ва Навоий (916,2 миллиард сўм) вилоятлари турибди.
Шунингдек, бу даврда 19 313 та хотин-қизга 4,3 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилган бўлиб, уларнинг улуши 36 фоизни ташкил этади.
2023 йилнинг тўққиз ойи давомида 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Октябр бошида Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича яна давлат субсидияларини бериш яна бошланганди. Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин. Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Ш
Изоҳ (0)