Статистика агентлиги Ўзбекистон Республикасининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 миллион 24 минг 946 кишини ташкил этган.
Йиллар кесимида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қуйидагича кўриниш олган:
- 1920 йил – 4,4 миллион киши;
- 1930 йил – 4,9 миллион киши;
- 1940 йил – 6,6 миллион киши;
- 1950 йил – 6,2 миллион киши;
- 1960 йил – 8,4 миллион киши;
- 1970 йил – 11,8 миллион киши;
- 1980 йил – 15,8 миллион киши;
- 1990 йил – 20,2 миллион киши;
- 2000 йил – 24,5 миллион киши;
- 2010 йил – 28 миллион киши;
- 2020 йил – 33,9 миллион киши.