Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов MMA дан кетаётганини тасдиқлади.
Собиқ чемпион «Ҳабиб MMA индустриясини бутунлай тарк этмоқда. Энди у MMA билан боғлиқ ҳеч қандай вазифаларни бажармайди. Спортчининг бундай қарорга келишига асосий сабаб — оиласига кўпроқ вақт ажратиш», — деган хабарни ўз Instagram саҳифасида улашди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказган эди. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Унга Жастин Гэтжи рақиблик қилганди. Нурмагомедов Гэтжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этган. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси эди ва у UFC’нинг вазн тоифасидан қатъи назар умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилганди.
Изоҳ (0)