Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 2021 йилга нисбатан АИ-80 русумли автобензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 2200 тоннадан 2800 тоннага, суюлтирилган газни эса 14 532 тоннадан 15 700 тоннага оширилмоқда.

Мамлакатимиз истеъмолчиларини АИ-80 русумли автобензин ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бухоро заводида корхона ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарларидан «Тезкор штаб» тузилди.

Корхонада товар бензинлари ва суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилишини оширишга қаратилган ишлар тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Бензин ишлаб чиқариш қурилмаси лойиҳа қувватини 100 фоиздан 115 фоизга оширди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида декабрь ойида қайта ишлаш ҳажмларини оширишда импорт хом ашёлари улуши ҳам 30 фоизгача оширилди.

Ўз навбатида, Республикамиз ички бозорида нефть-газ маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш нафақат темир йўл вагонлари, балки юк ташувчи автоцистерналарда ҳам амалга оширилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди