Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалида Аргентина 9 декабрь, жума куни Нидерландияга қарши баҳс олиб борди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Учрашувнинг 35-дақиқасида Лионель Мессининг ажойиб узатмасини Науле Molina голга айлантирди. 73-дақиқада эса Мессининг ўзи пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

83-дақиқада Воут Вегорст ҳисобни қисқартирди. Ўйин сўнгида нидерландлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бу сафар ҳам Вегорст ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Қўшимча бўлимларда гол урилмади ва жамоалар пенальтилар сериясида ғолибни аниқлайдиган бўлди. Пенальтилар сериясида эса Аргентина 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Финал йўлланмаси учун жамоа Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ—2022

1/4 финал баҳси

9 декабрь, жума

Нидерландия — Аргентина 2:2

Пенальтилар серияси: 3:4

Голлар: 0:1 – 35 Molina, 0:2 – 73 Месси (пенальти), 1:2 – 83 Вегорст, 2:2 — 90+11 Вегорст.

Нидерландия: Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Blind (де Йонг, 64), де Рон (Копмейнерс, 46), де Йонг, Депай (Вегорст, 78), Бергвейн (Бергейс, 46), Гакпо (Ланг, 113).

Аргентина: Мартинес, Molina (Монтиэл. 106), Отаменди, Ромеро (Песселя, 78), Мартинес (Ди Мария, 116), Акуня (Тальяфико, 78), Де Пол (Паредес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Альварес (Мартинес, 82).

Огоҳлантиришлар: Тимбер (43), Акуня (43), Ромеро (45), Вегорст (45), Депай (76), Мартинес (76), Бергюс, (88), Паредес (89), ван Дейк (90+4), Месси (90+11), Отаменди (90+12), Монтиэл (109), Песселя (112), Думфрис (128), Ланг (128).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда