Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бизнесда самарали ишлаш учун, албатта, тегишли АТ-инфратузилмаси зарур. Уни эса бир қатор технологияларга асосланган турли компаниялар таклиф қилишга тайёр. Аммо, баъзан, айнан шу ерда муаммолар туғилади: компаниялар корпоратив ДТнинг тарқоқлиги туфайли ҳар йили тахминан 500 млн АҚШ доллари йўқотадилар. Қандай қилиб ишни тизимли ташкил қилиш ва жараёнларни оптималлаштириш мумкин? Бу ҳақда LeverX Group компаниясининг интеграция бўйича архитектори Дмитрий Котов билан суҳбатлашдик.

LeverX Group ҳақида

LeverX Group – бу халқаро АТ-компанияси бўлиб, АҚШ, Шарқий ва Ғарбий Европа ҳамда Марказий Осиёда ўз офисларига эга. Ҳозирда LeverX Group компаниясида 1500 дан ортиқ киши ишлайди. Компания SAP-ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган, шунингдек, AR, AI, Machine Learning, Data Science каби замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган веб ва мобил маҳсулотларни яратади.

— Дмитрий, тарқоқ ДТдан фойдаланиш муаммоси нимадан иборат?

- Агар илгари: ахборотга эгалик қилувчи — дунёга эгалик қилади дейишган бўлса. Ҳозир маълумотга эгалик қилишнинг ўзи етарли эмас деган бўлардим. Ушбу ахборотга тезкор кира олиш жуда муҳимдир. Маълумотлар ҳажми жуда катта бўлиб, уларга оддий усулда кириш ҳам етарли эмас, қарор қабул қилишни тезлаштириш воситалари, таҳлилий ишлар керак.

Агар биз ДТнинг уюшмаганлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу аввал бошидан бизнес-жараёнлар тақсимланган тизимлар ўртасидаги интеграциянинг паст бўлишини англатади. Маълумотлар ўзаро боғланмаган, уларга кириш тезлиги – паст, таҳлилий имкониятлар мавжуд эмас ва буларнинг барчаси қарор қабул қилиш тезлигига таъсир қилади. Қарорлар ўз вақтида қабул қилинмайди. Натижада – вақт, фойда, имкониятлар йўқотилади.

- Бунинг ечими қандай бўлиши мумкин?

— Биз айнан ДТнинг барча элементларини ягона тизимга жамлаш имконини берувчи SAP Business Technology Platform (БТП) платформасига эътибор қаратишни таклиф қиламиз.

SAP BTP – бу кўп сонли АТ-ечимларни ўз ичига олган платформадир. У қатъий унификациялаштирилган, бизнесга йўналтирилган ва очиқ ҳисобланади. У SI асосида таҳлил қилиш ва маълумотлар билан ишлашни ўз ичига олади. Унда, табиийки, янги иловаларни ишлаб чиқиш, автоматлаштириш ва мавжуд тизимлар билан интеграциялашув ҳам назарда тутилган.

Ушбу платформанинг 4 та асосий компонентини ажратиш мумкин:

  • Маълумотларни ва маълумот базаларини бошқариш — нафақат SAP-тизимлардан, балки бегона ишлаб чиқарувчилардан олиниши мумкин бўлган корхона маълумотларини сақлаш, уларга кириш, ўзаро боғлаш ва талқин қилиш;
  • Аналитика — SAP Analytics Cloud — қарор қабул қилиш ва прогнозлаш учун хизмат қилади. Ахборотни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида қарор қабул қилиш янада тезлашади;
  • Иловалар интеграцияси — қабул қилинган қарорларни амалга ошириш. Юз минглаб компанияларда бир хил ёки жуда ўхшаш ички жараёнлар мавжуд. Бу шуни англатадики, уларнинг кўпчилиги учун велосипедни қайта ихтиро қилиш шарт эмас – тайёр ва синовдан ўтган ечимдан фойдаланиш мумкин. Платформа эса мос вариантларни таклиф қилишга тайёр;
  • Интеллектуал технологиялар. Буларга сунъий интеллект ва машинали ўқитиш, ашёлар интернети ва жараёнларни роботлаштириш киради. Тизим, масалан, техник ёрдам кўрсатиш ёки чат ботлари учун тайёр ечимларни таклиф қилади.

— SAP BTP’ни жорий қилиш нафақат бизнес учун, балки унинг ходимлари учун ҳам фойдалими?

Slack сервиси ўтказган сўровга  кўра, 64 фоиз ходимлар бир тизимдан бошқасига ўтиш учун кунига камида 30 дақиқа – йилига тахминан 130 соат сарфлашади! Бу охир-оқибат мотивациянинг йўқолишига ва меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Компания ходимларининг зерикарли вазифалари қанчалик кам бўлса, уларнинг ресурсларидан ижодий вазифалар учун шунчалик кўп фойдаланиш мумкин.

Ҳа, SAP BTP жорий этилиши билан янгича ишлашга тўғри келади. Аммо менимча, бу яхши ходимларга, аксинча, мотивация беради, иш жараёнига хилма-хиллик киритади. Зерикарли ишдан қутулиш қулайлик яратади деган фикрга ҳамма қўшилишига ишончим комил. Бу жараён дарҳол ва осон кечмаслиги мумкин, аммо пировардида бунга арзийди.

— Замонавий дунёда шунга ўхшаш вазифаларни ҳал қиладиган бошқа платформалар ҳам мавжуд бўлса керак? Нима учун айнан SAP BTP?

Ростини айтсам, мен шу кунда муқобил платформаларни билмайман. Ҳеч бўлмаганда бундай глобал ёндашувга эга платформалардан хабарим йўқ. Ҳозирда бу «олдинги саф» — ақлли корхоналарни яратиш соҳасидаги ишдир. Бу соҳада ривожланаётган компаниялар кўп эмас. Шунинг учун, муаммони ҳозирча, SAP BTP тизимли ҳал қилади.

Бу илғор ечим. Платформани биринчи бўлиб жорий этган ва қўллай бошлаган компаниялар келгуси йилларда катта рақобат устунлигига эга бўладилар. Уларни ўз вақтида ўзлаштириб, қўллашга муваффақ бўлганлар юқори ўринларни эгаллайди.

Маълумот учун

Агар SAP BTP имкониятлари ва корпоратив ДТнинг узлуксиз интеграцияси ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, LeverX Group вебинари учун рўйхатдан ўтинг. Унда Дмитрий Котов ва Денис Шестак қандай қилиб бутун корхона доирасида ягона АТ экотизимини яратиш, харажатларни камайтириш ва узлуксиз ишни таъминлаш мумкинлиги ҳақида гапириб берадилар. Вебинар 8 декабрь куни соат 15:00 да бошланади — батафсил маълумот ҳаволада.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар