Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида тарифлар эркинлашиши самарасини аҳоли қанча муддатда сезишини айтиб ўтди.

«Тарифлар эркинлашиши самарасини икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчиси, нарх-наво ошганидан кейин одамлар энергияни тежаб ишлатишга ҳаракат қилади. Бугунги кунда электр етишмаслигидан қийналаётган одамлар эмас, керагидан ортиқча ишлатаётган одамлар тежашни бошлайди.

Улар иқтисод қилишни бошлаганидан кейин, кимгадир етмаётган жойга энергия етиб боради. Бунинг самараси икки ойда сезилади. Лекин бу миқдор унақа катта бўлмайди. Бир йилда энергиянинг иқтисод қилиниши кейинги йилдаги ўсиш билан ёпилиб кетади. Ишлаб чиқариш кўпайиши 2-2,5 йилда сезилади.

Тариф эркинлашгандан кейин инвесторлар ҳам келиб, иш бошлайди. Улар электростанция қуриб, энергия ишлаб чиқариб, сотиб, ундан фойда олишга кўзи етса, 2-2,5 йилда биринчи станцияни ишга туширади», — деди Шерзод Хўжаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов