Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 3-турида H гуруҳининг икки ўйини 2 декабрь, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Португалия Жанубий Корея билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Рикардо Орта ҳисобни очди. 27-дақиқада Ким Ён Гвон мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда жамоалар дарвозаларни ишғол этишга қийналди. Бироқ 90+1-дақиқада Ҳван Ҳи Чан Жанубий Кореяга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Уругвай эса Ганага қарши майдонга тушди. Жанубий Америка вакили 2:0 ҳисобида зафар қучди. Уругвай сафида де Арраскаэта дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа Португалия 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жанубий Корея 4 очко билан 2-ўринни банд этди ва плей-оффга йўл олди. Уругвай ҳам худди шунча очко билан 3-ўринга тушиб кетди. Гана эса 3 очко билан гуруҳда сўнгги поғонадан жой олди.

ЖЧ—2022

3-тур баҳси

2 декабрь, жума

Жанубий Корея — Португалия 2:1

Голлар: 0:1 – 5 Рикарду Орта, 1:1 – 27 Ким Ён Гвон, 2:1 – 90 Ҳван Ҳи Чан.

Жанубий Корея: Ким Шин Гю, Ким Мун Ҳван, Ким Ён Гвон (Сон Чун Ҳо, 81), Квон Гён Вон, Ким Чин Су, Чон У Ен, Ҳван Ин Бом, Ли Кан Ин (Ҳван Ий Жо, 81), Ли Же Сон (Ҳван Ҳи Чан, 66), Сон Ҳён Мин, Чо Гю Сон (Чо Ю Мин, 90).

Португалия: Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Антониу Сильва, Жоау Канселу, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 65), Витиня (Бернарду Сильва, 81), Матеуш Нунеш (Палиня, 65), Жоау Мариу (Вильям Карвалью, 82), Роналду (Андре Сильва, 65), Рикарду Орта.

Огоҳлантиришлар: Ли Кан Ин (36), Ҳван Ҳи Чан (90).

Гана — Уругвай 0:2

Голлар: 0:1 – 26 де Арраскаэта, 0:2 – 32 де Арраскаэта.

Гана: Ати-Зижи, Сейду, Амарти, Салису, Баба, Парти, Абдул-Самед (Кере, 72), Кудус, Айю (Букари, 46), Айю (Сулемана, 46), Уильямс (Семено, 72).

Уругвай: Rocheт, Варела, Коатес, Хименес, Оливера, Пелистри (де ла Крус, 66), де Арраскаэта (Каноббио, 80), Бентанкур (Весино, 34), Вальверде, Суарес (Кавани, 66), Нуньес (Макси Гомес, 80).

Огоҳлантиришлар: Нуньес (19), Суарес (60), Сулемана (86), Коатес (87).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди