Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Сауль Альварес Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ва Аргентина халқидан узр сўради.

Коллаж: «Чемпионат»

Коллаж: «Чемпионат»
Сўнгги кунларда эҳтирос ва ватанимга бўлган муҳаббат мени тўлқинлантириб юборди ва ўринсиз гаплар айтиб юбордим. Шу боис Месси ва Аргентина халқидан узр сўрайман. Ҳар куни янги ниманидир ўрганамиз ва бугун менинг навбатим келди. Жамоага омад тилаб қоламан, — дейди «Канело».
Мексикага қарши ўйиндан кейин Месси Мексика сардори Андрес Гуардадо билан либос алмашган. Аргентина кийиниш хонасида ғалабани нишонлаётгани тасвирланган видеода Мексика терма жамоаси либоси оёқ остида ётгани ва Месси кийим алмаштириш чоғида унга тегиб кетгани тасвирга тушиб қолган. Ушбу ҳолат мексикалик боксчига ёқмаган ва Альварес ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали уни танқид қилган.

Кейинчалик Гуардадо бу вазиятга муносабат билдириб, Мессининг ёнини олган ва боксчининг ҳаракатини «низо яратиш ва машҳурликка эришишга уриниш»га қиёслаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов