Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли ва Украина Қуролли кучларининг 100 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Ушбу ҳисобни Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен ўз баёнотида келтирди.

«Россия ҳарбий жиноятлари учун жавоб бериши керак», — деди Европа комиссияси раҳбари. У Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилиш учун БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган махсус суд яратишни таклиф қилди.

Еврокомиссия раҳбарининг айтишича, Россия Украинага етказилган молиявий зарарни ҳам қоплаши керак, унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳозиргача 600 миллиард евродан ошган. Ушбу мақсадлар учун ЕИ Россия Марказий банкига қарашли 300 миллиард евро ва россиялик олигархларга тегишли 19 миллиард евро маблағни музлатиб қўйган.

29 ноябрь куни кечқурун Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 279-куни якунлари бўйича йўллаган мурожаатида Россиянинг ҳарбий йўқотишларига баҳо берди.

«Улар Донбассга мунтазам армияларини жойлаштирмоқда, у ерда ҳар куни юзлаб сафарбар қилинган ва ёлланма аскарларидан айрилмоқда, у ерда чекинишга қарши отрядлардан фойдаланмоқда. Бу йил Россия ҳали 100 минг аскарини йўқотади, яна қанча ёлланма жангчисидан айрилади, буни фақат худо билади. Украина эса тик туради», — деди у.

29 ноябрь кунги бошқа нутқида Зеленский Украинани урушдан кейинги реконструкция қилиш қиймати аллақачон триллион доллардан кўпроққа баҳоланганини айтди.

Уруш бошланганидан бери Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги йўқотишлари ҳақида бор-йўғи уч марта, охирги сафар 21 сентябрда, Россияда сафарбарлик бошланган куни хабар берди. Ўшанда мудофаа вазири Сергей Шойгу жанговар ҳаракатлар пайтида 5937 нафар рус аскари ҳалок бўлганини айтди.

Ноябрь ойи бошида АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Милли россиялик қўшинлар орасида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони 100 минг кишидан ошганини айтди. Унинг фикрича, Украина томони ҳам худди шундай йўқотишларга учраган.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30 ноябрь куни эрталаб Россия армиясининг урушдаги йўқотишлари 89 мингга яқинлашаётганини маълум қилди. Украина Қуролли кучлари ўз йўқотишлари ҳақида маълумот бермаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди