Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» жамоасига ўтишга яқин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Marca нашрининг хабарига кўра, ҳужумчи араб жамоаси билан 2,5 йиллик шартнома имзолайди. «Ан-Насср»да ўтказган ҳар бир мавсуми учун Криштиану 200 миллион евро ишлаб топади. Бунинг ичига футболчининг маоши ва реклама даромадлари ҳам киритилган.

Роналду кучсизроқ лигага ўтиш учун ўзининг спорт амбицияларини камайтиришга рози. Европанинг ҳеч қайси жамоаси «Ан-Наср» беришга тайёр бўлган шартномага тенг келадиган таклиф киритмаган. Португалиялик футболчига MLSдан ҳам каттароқ таклиф келиб тушмаган.

Саудия Арабистони Роналдунинг «Ан-Насср»га ўтиши мамлакат ва ундан ташқарида футболни оммалаштиришга ёрдам беради деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бекор қилинган эди. Ҳозирда форвард эркин агент мақомида.

Португалия билан Криштиану Роналду ЖЧ—2022 H гуруҳида 6 очко жамғариб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов