Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Курдларнинг «Сурия демократик кучлари» альянси мамлакат шимоли-шарқидаги курдлар назоратида бўлган ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича Дамашқ ҳукумати билан келишувга эришишда Россия вакилларидан ёрдам сўради. Бу ҳақда СДК вакили Арам Хонга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Биз Россия вакилларидан Дамашқ расмийлари билан ҳудудимизни ҳимоя қилиш юзасидан ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича келишувга ташаббус кўрсатишни сўрадик», — деди у.

Қайд этилишича, Россия томони билан учрашув ўтказилган, унда Туркиянинг СДКга шартлари ўртага ташланган. СДС бу шартларни рад этган.

Арам Хон, шунингдек, АҚШ Анқаранинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий амалиётига қарши эканини тасдиқлаган бўлса-да, можарони ҳал қилиш учун жиддий қадамлар қўймаганини айтди.

20 ноябрдан бери Туркия Сурия шимолида «Курдистон ишчилар партиясининг» Сурия қанотига қарши ҳаво операциясини ўтказмоқда – унда Кобани шаҳрига, шунингдек, Ироқ шимолига зарбалар берилгани хабар қилинган. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон операцияни муваффақиятли деб атади ва унинг ортидан қуруқликдаги операция ўтказилишини истисно қилмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда