Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда. Суднинг иккинчи кунида сўз олган айбланувчи Азамат Турданов Даулетмурад Тажимуратовни жиноятчи ва фирибгар деб атади.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Турдановнинг судда айтишича, 2022 йилнинг 1 июль куни Даулетмурад Тажимуратов Азамат Турдановга телефон орқали SMS-хабарнома ёзиб, у ҳақида интернетда видео тарқатишини, хафа бўлмаслиги кераклигини билдирган. Бунга жавобан Азамат Турданов шошмай тур, ҳозир турган жойингга бораман деган.

Даулетмурад Тажимуратов Азамат Турдановнинг бу гапларидан сўнг унга юзланиб, саволлар берди. Ва тергов давомида берган кўрсатмасида Тажимуратов Қорақалпоғистон раҳбари бўлса, унга лавозим ваъда қилганини айтганини, уларнинг ўртасида шундай мулоқот қачон бўлганини сўради.

Азамат Турданов 2022 йилнинг 1—2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Даулетмурат Тажимуратовни елкасига ўтқазиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

Судланувчининг айтишича, у бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширган. Уни бунга ҳеч ким мажбурламаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж