Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида туманли об-ҳаво кузатилгани сабабли 26 ноябрь куни Uzbekistan Airways’нинг бир қатор рейслари кечиктирилганди. Авиакомпания матбуот хизмати кечиктирилган рейслар бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, 27 ноябрь куни Фарғона ва Наманган халқаро аэропортларида об-ҳаво шароити ҳали ҳам ноқулайлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли HY-093 Тошкент—Наманган, HY-9801 Наманган—Перм, HY-081 Тошкент—Фарғона, HY-339 Фарғона—Дубай қатновлари мажбурий кечиктирилмоқда.

Техник сабабларга кўра HY-271 Тошкент—Истанбул рейси тез орада ўз йўналиши бўйича жўнаб кетади. HY-272 Истанбул—Тошкент рейси ҳам кечикиш билан амалга оширилади.

HY-9802 Перм—Наманган, HY-340 Дубай—Фарғона ва HY-082 Фарғона—Тошкент рейслари ҳам кечикиб амалга оширилади.

Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?