Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпгина доимий харажатларни кечиктириб ёки бекор қилиб бўлмайди, жумладан, коммунал хизматлар учун тўловлар, солиқлар, жарималар, кредитлар ва бошқалар. Бироқ уларга сарфланадиган вақтни тежаш мумкин. «Дарё» қуйида буни қандай қилиб бажаришни тушунтиради.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Деярли барча молия ва давлат ташкилотлари мобил иловалар орқали пул ўтказмаларини қабул қилади. Банклар ҳам мобил иловалар орқали турли хил хизматлар учун масофавий тўловларни таклиф қилади. 

Бироқ, ушбу кўрсатиладиган хизмат учун олинадиган комиссион ҳақ миқдорига эътибор беришни унутмаслик керак. Одатда, бир хизмат тури учун олинадиган комиссион тўлов миқдори хизмат кўрсатувчи ташкилотга қараб ҳар хил бўлиши мумкин.

Қандай хизматларни масофадан туриб тўлаш мумкинлигини ва буни қандай қилиш қулайроқ эканлигини батафсил кўриб чиқамиз.

Уй-жой коммунал хизматлари

Тўлов квитанцияси бошқарув компанияси ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот, тўловчининг шахсий ҳисоб рақами, хизмат кўрсатувчи ташкилот реквизитлари ва тўлов суммаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловалари орқали коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Мобил илова ёрдамида коммунал тўловларни қандай тўлаш мумкин?

Мобил иловада хизматлар учун тўловлар бўлимидан керакли хизмат турини танлаш ва тегишли тўловчи ҳисобрақамини киритиш керак. 

Биринчи тўловдан кейин чекни сақлаб қўйиш ва кейинги тўловларни шу асосида амалга ошириш (қарз миқдори бўйича маълумотлар автоматик равишда электрон тўлов шаклига юкланади) ёки тўлов учун бошқа ихтиёрий суммани кўрсатиш тавсия қилинади. 

Кейинги босқичда тўлов учун пул ечиб олинадиган картани танлаб, яна бир бор маълумотлар текшириб кўрилганидан сўнг тўловни тасдиқлаш мумкин.

Агар илова менюсида ўзингизнинг бошқарув компаниянгизни топа олмасангиз, унда тўлов квитанциясида кўрсатилган ташкилот маълумотлари ва тўлов суммасини киритишингиз керак бўлади.

Хизматлар учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг айрим иловаларда электрон квитанцияларда QR-код кўрсатилади. Агар сизда ҳам у мавжуд бўлса, смартфонингиз ёрдамида ундан кейинги тўловларни амалга ошириш учун фойдаланишингиз мумкин. QR-код сканер қилинганда тўлов учун барча маълумотлар автоматик равишда юкланади. Бунда фақат маълумотлар яна бир бор текширилиши ва тўлов амалга ошириладиган карта танланиши керак холос.

Солиқлар

Жисмоний шахсларнинг солиқларини «Payme.uz», «Click.uz» ва бошқа тўлов тизимларининг сайтлари орқали ёки банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали амалга ошириш мумкин. Уларни Play Market ёки App Store иловалари ёрдамида смартфонга юклаб олса бўлади.

Барча мобил иловаларда тўловларни амалга ошириш тартиби бир хил. Тўловлар бўлимига кирилади ва солиқлар учун тўловлар бўлими танланади. Тўланадиган солиқ тури кўрсатилади, ЖШШИР ва тўлов суммаси киритилиб, тўлов тугмаси босилади.

«Хизматлар учун тўлов» — «Солиқларни тўлаш» бўлимида солиқ турини танлаш, СТИРни, тўлов миқдорини киритиш ва «Тўлаш» тугмасини босиш кифоя. 

Операция якунлангандан сўнг тўлов муваффақиятли амалга оширилганлиги бўйича SMS хабарнома келади.

Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг ахборот тизимига автоматик тарзда киритилади ва солиқ тўловчининг шахсий карточкаларига жойлаштирилади.

Шунингдек, тўланган солиқ тўғрисида маълумотни солиқ тўловчи «my.soliq.uz» «Электрон солиқ хизматлари» порталининг жисмоний шахснинг шахсий кабинетидаги «Жисмоний шахснинг шахсий карточкалари» электрон давлат хизматидан фойдаланиб олиши мумкин.

Жарималар

Сизда ёки оила аъзоларингизда автомобиль бор. Автомобильни нотўғри бошқарганлик учун жарималар сизнинг оилавий бюджетингизга кутилмаган харажатларнинг ошиши натижасида сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Жарималар бор ёки йўқлигини қандай қилиб текшириш мумкин?

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар мавжудлигини бир нечта усуллар билан текширса бўлади:

SMS хабарнома орқали. Жарималарни энг оддий усулда, яъни авторизация ва рўйхатдан ўтмасдан туриб 8860 қисқа рақамларига SMS хабарнома юбориш орқали текширишса бўлади. 

Бунда «автомобилнинг давлат рақами» ва «автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техпаспорт) серияси ва рақами» бир биридан ажратилган ҳолда кетма-кет ёзиб юборилади. Мисол учун, 01А123АА ААC1234567 тарзда ёзилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари маркази орқали — «my.gov.uz» орқали. Агар сиз порталдан биринчи марта фойдаланаётган бўлсангиз, даставвал ундан рўйхатдан ўтиш лозим. Ундан кейин, автомобиль маълумотлари: давлат рақами, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техпаспорт) серияси ва рақами, суғурта компанияси ва полис рақами киритилади.

Автомобиль тизимга қўшилгандан сўнг, «Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот» бўлимидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни бепул кузатиш мумкин. 

Ушбу маълумотлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотлар базасига тушганда бу бўлимда бирданига кўринади.

Тўлов ташкилотларининг иловалари орқали. Ушбу иловалар орқали «Жарималарни мониторинг қилиш» хизматини фаоллаштириш мумкин. 

Даставвал автомобиль иловага қўшилади, бунда давлат рақами, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома серияси ва рақами ҳамда телефон рақами каби маълумотлар киритилади. 

Тизимда ушбу автомобиль учун жарималар пайдо бўлганида, смартфонга SMS хабарнома келади. Ушбу хизмат пуллик.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан «Менинг жарималарим» номли мобил илова ишга туширилди. Бу илова маъмурий ҳуқуқбузарликларни онлайн текшириш ҳамда уларни Uzcard ва Humo банк карталари орқали тўлаш учун мўлжалланган.

Иловада керакли жарималарни баённома, қарор ёки квитанция рақами ёрдамида топиш мумкин.

Дастлабки 15 кун давомида кўпчилик жарималарни 30 фоиз чегирма билан тўлаш мумкин.

Чегирма қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима белгиланиши;
  • жарима ундириш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш ёки эътироз (протест) билдириш;
  • худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этганда.

OneID (Ягона идентификация тизими) орқали «Менинг жарималарим» иловасида рўйхатдан ўтишда фойдаланувчининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мумкин, хусусан:

  • маъмурий ишнинг ҳозирги ҳолати;
  • жарима тўловлари тарихи;
  • қарор ҳолати;
  • жарима тўланганлиги ҳолати;
  • суд мажлисининг санасини;
  • орган ёки суд қарорларини PDF форматида юклаб олиш;
  • йўл ҳаракати жаримасини тўлаш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима тўлаш.
  • кредитлар

Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотлардан фойдаланилди

Фозилжон Қамбаров
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади