Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарёнинг Гулистон туманида мактабдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини ток урди. Гулистон тумани Халқ таълими бўлими ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Аниқланишича, 23 ноябрь куни Гулистон тумани 14-умумий ўрта таълим мактабининг 2-«Б» синф ўқувчиларига режа бўйича 5 соат дарс ўтилиши керак бўлган. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака (амалий) синовларда иштирок этаётгани сабабли ушбу кунги дарслар ихчамлаштирилиб, синф раҳбар С.И. томонидан дарслар ўтиб бўлингач, ўқувчиларга уйларига кетишлари учун жавоб берган.

Дарси тугагандан сўнг 2-«Б» синфнинг барча ўқувчилари каби Х.А. ҳам уйга йўл олган. Йўлда мактаб ҳудудининг ташқарисида жойлашган электр трансформатор остига кириб қолган кучукни кўриб қолган. Трансформатор пойдевор қисмининг очиқ жойидан қўлини киргизиб, кучукни олмоқчи бўлган вақтда электр токи уриши оқибатида бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидан тан жароҳати олган.

Воқеа жойига тезликда етиб борган мактабнинг ўқитувчиси Ф.А. болани чиқариб олган. Мактаб ҳамшираси томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам ва оиласига хабар берилган.

Ҳозирда бола туман тиббиёт бирлашмасида муолажалар олмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов