Ёрқин лаб бўёғини севувчилар жуда яхши билади: асосий муаммо — бу кун давомида янгидек туриш. Албатта, лаб бўёғи бир неча соат туриши ва суркалиб кетмаслиги учун дастлаб сифатли маҳсулотни танлаш керак. Бироқ бунга қўшимча равишда, макияжни узоқ вақт давомида асл кўринишида сақлашга ёрдам берадиган бир нечта лайфхаклар мавжуд, деб ёзади Marie Claire.
Пилингдан бошланг
Дудоқларни юмшоқ пилинг қилиш лаб бўёғи қўллашни осонлаштиради ва унинг янада чиройли кўринишига ёрдам беради. Махсус юмшатувчи скраб косметика сумкаси учун зарурий хариддир.
Праймердан фойдаланинг
Праймер — бу лаб бўёғи чидамлилигини узайтириш учун махсус ишлаб чиқилган маҳсулот. Уни асос сифатида қўллаш сизга бир неча соат давомида чиройли макияжни кафолатлайди. Агар қўлингизда праймер бўлмаса, консилердан фойдаланиш мумкин. Бу ҳам лаблар учун самарали восита.
Лаблар чегарасини чизинг
Эҳтиёткорлик билан лаб чегарасини қалам билан чизиш лаб бўёғини контурдан ташқарига чиқмаслигининг асосий кафолатидир. Бу ерда энг муҳими, бир хил рангдаги сифатли қаламни танлашдир.
Лаб бўёғини бир неча қатламда суртинг
Кўпроқ чидамлилик учун мутахассислар лаб бўёғини лабларга бир неча қатлам қилиб қўллашни тавсия қилади: биринчи қўллашдан кейин лаб бўёғини салфетка билан озгина артиб, яна устидан бўяш керак. Жараён 3-4 мартагача такрорланиши мумкин.
Лабларга упа суртинг
Энг яхши якуний босқич лаб бўёғига нозик шаффоф упа қўллашдир. Бу бўёқнинг контурдан ташқарига чиқишига йўл қўймайди. Бу ерда асосий нарса эҳтиёт бўлишдир: ортиқча упа ёки кескин ҳаракат лаб бўёғининг кўринишига зарар етказиши мумкин. Упани қўллаш учун махсус чўткадан фойдаланиш керак. Агар упадан кейин ранг хиралашган бўлса, устидан яна бир қатламли лаб бўёғини суртиш мумкин.