Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 10—14 октябрга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, 10 октябрь, душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон периферияси белгилайди. Республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкун.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25 даражадан ошмайди.
Кейинги кунларда иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда. Республика бўйича қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво 7-10 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса 25-28 даражагача аста-секин исийди. Бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқоридир.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда