Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Binar Group девелопердан Minor Towers новаторлик лойиҳаси Тошкент марказида ноёб концепция асосида қурилмоқда. Ҳар бир хонадон учун совға сифатида ўз балкони ва мослашувчан тўлов шартлари назарда тутилган.

Minor Towers — бу Тошкент марказидаги соғлом турмуш тарзининг тимсолидир. Эко-мажмуа бўлажак аҳолиси учун WELL стандартларига жавоб берадиган турар жой ва савдо майдонларини таклиф этади.

Икки миноранинг ўзига хос ташқи кўриниши меъморчилик шаклларининг замонавий талқинида ўзбек маданиятининг анъанавий унсурларини маҳорат билан уйғунлаштирган. 25 қаватли иккита миноранинг баландлиги эса мажмуа аҳолисига эстетик завқ бағишлайди.

Турар жой мажмуаси Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси бўйида жойлашган, сиздан бир неча дақиқалик масофада эса сизга керак бўлган ҳамма жойни топишингиз мумкин:

  • «Локомотив» боғи - 5 дақиқа;
  • «Минор» масжиди - 10 дақиқа;
  • «Минор» метроси - 15 дақиқа.

Атроф-муҳитнинг инсон жисмоний ва ҳиссий фаровонлигига таъсири турар жой танлашда устувор омиллардан биридир.

Binar Group ушбу омилларни битта лойиҳада бирлаштирган ҳолда WELL-Being концепцияси асосида эко-мажмуа яратди. Minor Towers’даги ҳамма нарса мажмуа аҳолисининг ҳар томонлама фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик билан йўғрилган. Бунга бой инфратузилма, сувга яқинлик ва замонавий муҳандислик ечимлари комбинацияси орқали эришилади.

«Лойиҳаларимизда биз Human Centric фалсафасига амал қиламиз, бунда шахс ва унинг атроф-муҳитдаги қулай ҳаёти ҳамма нарсадан кўра устун қўйилади. Шунга асосланиб, бизнинг лойиҳаларимизнинг тўлдирилиши мажмуанинг бўлажак аҳолиси умидларини имкон қадар қондиради. Minor Towers концепцияси биз мустақил равишда амалга оширадиган реал фактлар ва муҳандислик ечимларига асосланганлиги билан кучлидир», — дейди Binar Group МЧЖ бош директори Аъзам Зокиров.

Лойиҳа бинолардаги одамлар ҳаётининг сифатига ижобий таъсирни оширишга қаратилган WELL халқаро стандартлаштиришга мувофиқликнинг беш тамойилига асосан амалга оширилади. Бу тамойиллар ҳаво, ёритиш, ҳаракат, коммуникациялар ва руҳий саломатликдаги юқори кўрсаткичларни ўз ичига олади.

Пухта ўйланган меъморчилик туфайли биноларнинг табиий шамоллатиш тизими орқали юқори ҳаво сифати таъминланади — хоналарни хавфсиз шамоллатиш имконияти нафақат пастки, балки бинонинг баланд қаватларида ҳам мавжуд.

Ҳар икки минора ҳам оптимал инсоляцияни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. Панорама тарзидаги деразалар Minor Towers аҳолисини саломатлик ва яхши кайфият учун зарур бўлган етарли ёруғлик билан таъминлайди. Жамоат жойларида ақлли сиркад ёритиш автоматик равишда инсон биоритмларига мослашади ва инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади.

Мажмуанинг юқори қаватларида сиз мунтазам равишда СПА муолажаларида кучингизни тиклашингиз, шунингдек, фитнес залида соғлом жисмоний ҳолатингизни сақлаб туришингиз мумкин. Турар жой мажмуасида, шунингдек, масофавий Wi-Fi нуқталаридан фойдаланиш имконияти билан очиқ ҳавода самарали ишлаш учун open-air майдони ҳам назарда тутилган.

Лойиҳа ечимлари

Minor Towers’да ҳамма нарса ҳисобга олинган ва шу билан бирга ортиқча нарсаларсиз изчил ўйланган смарт-лойиҳалардан фойдаланилади. Developer ҳар бир хонадон учун унинг бўлажак соҳибларига совға сифатида шахсий балконларни тақдим этади. Бу шаҳар, дарё ва тоғларнинг гўзал манзарасидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Совға сифатида балкон берилиши назарда тутилган мавжуд лойиҳалар:

  • бир хонали хонадонлар 38,9 кв. м, 6,8 кв. м ли балкони билан;
  • икки хонали хонадонлар 61,3 кв. м, 9,7 кв. м ли балкони билан;
  • уч хонали хонадонлар 83,6 кв. м, 15,2 кв. м ли балкони билан;
  • тўрт хонали хонадонлар 83,3 кв. м, 23,9 кв. м ли балкони билан;

Муддатли тўлов бўйича махсус шартлар

Minor Towers’нинг бўлажак аҳолиси учун қулай тўлов шартлари назарда тутилган — хонадонни мослашувчан муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин, ушбу таклиф ҳозирда лойиҳадаги 10 та хонадон учун амал қилади. Бунда, дастлабки тўлов — 30% , 32 ойга муддатли тўлов — 40%, фойдаланишга топширилгандан ва бўлажак эгаларига калитларни тақдим этилгандан кейин — 30% ни ташкил этади.

Фойдали харид шартлари ҳақида батафсил маълумотни савдо офисларидан олишингиз мумкин.

Савдо бўлими телефон рақамлари: (+998) 99-644-44-42, (+998) 99-644-44-43.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси, 18.

Мўлжал: Лабзак кўч., «Пожарка» кўприги.

Сайт: minortowers.uz

Instagram: @minor_towers

Facebook: fb.com/minortowers.уз

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди