Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея сўнгги кунларда амалга оширган ракета синовларини АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машғулотларига адолатли жавоб деб атади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Агентлик маълумотларига кўра, КХДР Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва унинг айрим иттифоқчиларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ракета учириш мавзусини кўтаришга уринишларини кескин қоралаган.

КХДР ТИВнинг қўшимча қилишича, мамлакатда сўнгги 14 кун ичида учирилган ракеталар «Корея халқ армиясининг адолатли жавоб чорасидир». Вазирлик шунингдек, АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари Корея яриморолидаги кескинликни оширмоқда, деб ҳисоблайди.

Шимолий Корея ўтган ҳафта Япон денгизига тўртта баллистик ракета учирган эди. 4 октябрь куни эса мамлакат Япония томонга ракета учирди. 6 октябрь куни Шимолий Корея Япон денгизи томон яна иккита ракета учирди. Бу АҚШ ва Жанубий Корея йирик ҳарбий машғулотлар олиб бораётган пайтда юз берди. Вашингтон КХДРнинг ракета учиришлари сабаб БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни сўраган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда