Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг ойлик маоши икки ойдан буён берилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Мазкур мурожаат юзасидан шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, касаба уюшмаси раиси иштирокида шаҳар ҳокимлигидаги барча ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказилиб, бирма-бир суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида барча ҳоким ёрдамчиларининг ойлик маошлари ҳар ойнинг 5-санасигача (жумладан, сентябрь ойининг ойлик иш ҳақи 5 октябрь куни) тўлаб берилгани маълум бўлди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан июнь август ойларида ҳар бир ҳоким ёрдамчилари канцелярия моллари билан таъминланган.

Бундан ташқари, дам олиш кунлари ҳоким ёрдамчиларининг пахта йиғим-теримига чиқарилмагани ва раҳбарият томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди