Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳруҳ Instagram’даги саҳифасига дўстлари Зоҳид ҳамда Жасурнинг дардига шифо тилаб пост жойлади. Ушбу пост остидаги изоҳларда гуруҳнинг мухлислари Жасур Рафиқовнинг анчадан бери саратон билан курашаётгани ҳақида ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Ҳар куни бирга эдик. Ёшлик, машҳурлик бирга ўтди. Бирга улғайдик, не не танқид-у, ёмонликларни ҳам бирга кўрдик. Бир оила эдик —Зоҳид, Жасур, Шоҳрух. Кунлар келди ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ойлаб кўришмас эдик, бир-биримизни кўрмасак-да лекин тарихимизни ҳар сония эслаб турардик, кўришиб қолсак ҳам соатлаб ўтган кунларимизни гаплашиб ўтирардик. Дўстим сизларнинг борлигилар ман учун жуда муҳим эканлигини билдим. Бир-биримизни ойлаб кўрмасак ҳам, лекин биз бир бутун эканлигимизни билдим. Бугун бутун халқимиздан, ҳамма-ҳаммадан илтимос қилиб қоламан — ўша сиз билган Зоҳиднинг ҳамда Жасурнинг ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳим, ўзингга барчаси осон. Зоҳид ҳамда Жасурнинг дардига шифо бер, Аллоҳу Акбар», — деб ёзади Шоҳрух.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шунингдек, Жасур Рафиқов ҳам Instagram’даги саҳифаси орқали «Аллоҳ суйган бандаларига синов бериши»ни айтиб ўтган. У Зоҳид Рисқиев билан тушган суратини «Аллоҳ бизни синовга ташлади», деб изоҳлайди.

«Уммон»нинг мухлислари гуруҳнинг ҳар иккала аъзосига ҳам шифо тиламоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳи 2019 йилда тарқалиб кетган эди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди