Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонада устига сомон ортилган «Москвич» ва унинг тиркамаси ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, 29 сентябрь куни соат 13:48 да Бувайда тумани Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган сомон бозорида тўхтаб турган «Москвич» ва унга уланган тиркама устига ортилган 300 дона сомони билан ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 14:00 да етиб борган, 14:02 да ўраб олиниб, 14:10 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида автомашина эгаси А.А. икки қўл кафтлари ҳамда юз қисмидан турли даражада куйиш тан жароҳати олган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди