Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Украина атрофидаги кескинликни камайтириш ва Украина донини олиб чиқиш бўйича келишувни узайтириш учун қадамлар ташлашга чақирди. Бу ҳақда Reuters Туркия президенти маъмуриятига таяниб хабар берган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунингдек, Эрдўғон, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумлар масаласига тўхталиб, Путинга тинчликка яна бир имконият беришни таклиф қилди.

«Президент Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путинни музокараларга яна бир имконият беришга чақирди ва бу жараёнда воситачи ролини ўйнашга тайёрлигини айтди», — дейилади Туркия президенти маъмурияти хабарида.

Путин ва Эрдўғон ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида Кремль тарқатган хабарда эса суҳбат чоғида Россия президенти «овоз бериш жараёни шаффофлик шароитларида, халқаро қонунчилик меъёрлари ва тамойилларига тўла риоя этилган ҳолда ўтгани»ни таъкидлагани айтилади. «Ушбу ҳудудлар аҳолиси БМТ устави низомлари, 1966 йилги инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро битимлар ва 1975 йилги Хелсинки якунловчи актига мувофиқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширди», — дейилади хабарда.

Россия ва Украина июль ойида алоҳида-алоҳида равишда Туркия ва БМТ билан тузган дон битими муддати ноябрь охирида тугайди. Барча томонлар рози бўлган тақдирда, шартнома узайтирилиши мумкин.

Аввалроқ Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари давлат суверенитети ва мустақиллигини тан олгани, тегишли фармонларни мамлакат президенти Владимир Путин имзолагани хабар берилганди.

30 сентябрь куни 15:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) эса Кремлда янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши ҳақидаги шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Референдумлар

Россия таркибига кириш ҳақидаги референдумларда овоз бериш 27 сентябрь куни якунланди. 28 сентябрь куни эрталаб Донбасс сайлов комиссиялари овозларнинг 100 фоизи кўриб чиқилганидан кейин референдумлар натижаларини эълон қилди. Уларнинг айтишича, ЛХР сайловчиларининг 98,42 фоизи, ДХР электоратининг 99,23 фоизи, Запорожье ва Херсон вилоятлари босиб олинган ҳудудлари аҳолисининг эса тегишли равишда 93,1 фоизи ва 87,05 фоизи Россия таркибига қўшилишни ёқлаб овоз берган.

Референдумлар бошланишидан олдиноқ Путин Россия Донбасс, шунингдек, икки вилоят фуқароларининг якуний қарорини қўллаб-қувватлашини айтганди.

АҚШ ва Евроиттифоқ эса референдум натижаларини тан олмаслигини маълум қилган ва у ўтказилган тақдирда, Россияга қарши янги санкциялар киритиш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, Сербия ва Туркия ҳам овоз бериш якунларини тан олмаслигини билдирган.

Канада бош вазири референдумлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар киритилишини эълон қилди. Зеленский эса референдумлар тан олинса, Путин билан музокаралар ўтказмаслигини айтди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда