• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Саҳнада Равшан Намозов куйлайди, деб жони узилди». Марҳум хонанданинг рафиқаси билан унинг 21 йиллик «запрет»даги ҳаёти ҳамда армонлари ҳақида суҳбат

    Марҳум ижодкор Равшан Намозов бошқа ҳамкасбларига ўхшамасди. Унинг ўз олами ва бошқаларда учрамайдиган ўзига хос ижод йўли бор эди. Афсуски, унга саҳнада эркин ижод қилиш, яккахон концерт дастурини ўтказиш насиб этмади. У узоқ йиллар давом этган оғир хасталик — қон саратони сабаб 61 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова ижодкор оиласидан кўнгил сўраш мақсадида аёли Муҳаббат Намозова билан боғланди. Назаримизда, 36 йил давомида бирга яшаб, Равшан Намозовнинг бошидан ўтганларни ундан-да, яхшироқ биладиган инсон бўлмаса керак.

    «Касалликка кучли стресс сабаб дейишди...»

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — 2014 йили турмуш ўртоғимнинг қон саратонига чалинганлиги маълум бўлди. Ўтган йиллар мобайнида мунтазам Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанди. Афсуски, сўнгги пайтларда касаллик зўрайиб, энг оғир формасига ўтгани маълум бўлди.

    Шифокорларнинг фикрича, касалликнинг асоси кучли стресс билан боғлиқ. Турмуш ўртоғим ҳаётлик чоғида жуда қийналди. Баъзан бизга билдирмасди, аммо ичидан эзилаётганини яхши билардим. У 1996 йилдан то 2017 йилга қадар тақиқ ичида яшади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ижодкорларга чеклов қўйиб бўладими?! Бу қушнинг икки қанотидан айиргандек гап-ку.21 йил давомида бирор концертда чиқиш учун борса, «Ака, узр сизга мумкин эмас экан», деб саҳнага чиқаришмасди.

    Дугонам радиода ишларди. Бир-икки марта унинг қўшиғини эфирга бермоқчи бўлганида «Равшан Номозов қўшиғини олиб ташланг», дейишган. Дугонам «Нега унинг қўшиғини бериш мумкин эмас, унинг ‘запретда’ эканлигини исботлайдиган бирор қоғоз борми?» деб сўраганда «Тепадан шундай топшириқ келган. Равшан Намозовнинг ашуласини қўйманглар», деб тайинлашган. Афсуски, турмуш ўртоғимнинг ҳаётида бундай воқеалар кўп такрорланарди.

    Равшан ака умрининг сўнгги икки ярим ойини касалхонада ўтказди. Жонлантириш бўлимидан чиққанидан кейин икки ой унинг ёнида бўлдим. Касаллик инсонни батамом енгиб қўяр экан. Нималардир дегиси келарди, аммо ҳолсизлигидан шифтга тикилиб ётаверарди. Ўлимидан бир кун аввал «Уйга қайтайлик» деб қўймади. Кейин билсам уйда ўлим топишни истаган экан. Жони чиқаётган пайтда ёнида мен, қайнсинглим ва ўғлим бор эди. Рус тилида «Саҳнада Равшан Намозов куйлайди», деб жони узилди. Ўлимига қадар катта саҳнага чиқишни ва яккахон концерт бериш орзуси билан яшади.

    Соч-чоқоли туфайли «запрет»га тушган

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — 1996 йили Равшан ака Мустақиллик байрамида чиқиши керак эди. Унинг имиджи бошқаларга ўхшамаслиги, сочи ва соқолини ўстириб юришини яхши билишарди. У мана шу имиджи билан ўзбек фольклор рок санъатини 156 та давлатга танитиб келган эди.

    Хуллас, Мустақиллик байрамига чиқишдан аввал «Соч-соқолингни оласан», дейишган. «Узр, мен ололмайман, чунки уни бир неча ойдан бери ўстиряпман. Уни Хивада олинадиган «Севги қўшиғи» мусиқий фильми учун махсус ўстирганман», деб тушунтиришга ҳаракат қилган. Охири «Майли, байрамда чиқмайман», деган. Ана шундай кейин бундай муаммоли вазиятлар бир-бирига уланиб кетаверди. Энг катта зарбани ўша пайтдаги «Ўзбекнаво»нинг раҳбарларидан бири (исми ёдимда йўқ) берди. Шу киши турмуш ўртоғимга тўсқинлик қилиб, кўп стрессларга сабаб бўлди.

    Равшан Намозов саҳнада туғилган

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — Равшан Намозов саҳнада туғилган ва ҳамиша унга интиладиган ижодкор эди. Сизга ҳеч қаерда ёзилмаган маълумотни айтаман. Қайнонам ва қайнотам ҳам санъаткор бўлишган ва Термиздаги Маннон Уйғур номидаги мусиқали театрида ишлашган. Оила қуриб, қайнонам ҳомиладор бўлганида ҳам спектаклларда иштирок этиб юрган. Иккиси «Равшан ва Зулхумор» спектаклида рол ижро этишаётганида бирдан қайнонамни тўлғоқ тутиб, саҳнада турмуш ўртоғим дунёга келган экан. Шу учунми билмадим, саҳна у учун ҳамиша қадрли эди.

    «Саҳнада ўлсам қанийди», деб юрган инсон эди... Охирги пайтларда «Менинг биргина армоним бор. Мени саҳнага йўлатишмади. Мен ижодимни ўзим билан олиб кетяпман», деган гапни кўп айтарди.Агар гапларимга ишонмасангиз, бориб суриштиринг. 1993 йилдан буён Ўзбекистон давлат Консерваториясида талабалар Равшан Намозов яратган мусиқаларни ўрганиб келишяпти. Унинг мусиқаларини оддий одам тушунмаслиги мумкин, аммо ижодкорлар унинг қадрини яхши билишади.

    «Ўзбекистондан кетишни истамади»

    — Равшан Намозовнинг ижодини хорижда қадрлайдиганлар кўп эди. Унга чеклов қўйишганини эшитиб Германия ва АҚШдаги ҳамкасблари бир неча марта «Бу ерга келиб ижод қилинг, сиз юртингизга керак эмассиз, бу ерда сизга ҳамма шарт-шароитларни яратиб берамиз», деб таклиф қилишди. Равшан ака таклифга бир хил жавоб қайтарарди. «Йўқ, мен хорижда яшамайман, бир кун эмас бир кун ўз юртимга керак бўламан», деган умид билан яшади.

    «Консерваторияга кириши учун пора сўрашган»

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — «Запрет»лар тўхтамаганидан кейин оилавий йиғилиб «Балки олий маълумотли бўлмаганингиз учун шундай қилишаётгандир, ўқишга кирсангиз қандай бўларкин?» деб маслаҳат солдик. 2008 йили Ўзбекистон давлат Консерваториясининг ректори хурсанд бўлиб «Аслида ўқитувчиларимиз сиздан дарс олиши керак, аммо вазият акси бўляпти. Сиз тайёрлов курсига келинг, имтиҳондан ўтсангиз бира тўла иккинчи курсга қабул қиламиз», деди. Равшан ака хурсанд бўлиб, пулини тўлаб 6 ой тайёрлов курсига қатнашди.

    Ўқитувчилар дарсга кирганида Равшан акадан уялиб «Сизга қандай дарс ўтаман, устозсиз-ку», дейишарди. Аммо турмуш ўртоғим сочи оқарган ҳолида ҳам ҳамма талабалар қатори тайёрлов курсига қатнади. Имтиҳон пайтида эса кимдир устозларга пул бериш кераклигини айтибди. У «шок»ка тушиб қолган. «Мен санъатимни сотиб олмайман», деб уйга қайтиб келган. Ҳеч ёдимдан чиқмайди, ўша куни қилган ишларининг барчасини йиртиб ташлади. Ҳатто, таълим олмоқчи бўлганида ҳам унинг оёғига болта уришди, шундан кейин ўқиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади.

    «У пул йиғиб мусиқий асбоб сотиб оларди»

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — Одамлар пул йиғиб, қимматбаҳо нарса олсам ёки саёҳат қилсам дейди. Равшан ака ҳеч қачон бундай нарсаларга интилмасди. У рўзғордан ортган пулларини йиғиб, мусиқий асбоблар сотиб оларди. Унинг ёнига бир бонка сув ва тўрттагина қотирилган нон қўйса бўлди эди. У гитарасини олиб, жуда чиройли мусиқаларни чаларди. Эски машина ҳайдаб, оддий кийиниб юрса ҳам қиммат мусиқий асбоблар сотиб олганидан жаҳлим чиқарди. «Шуни ўрнига яхшироқ кийим олсангиз бўлмайдими?» деб койиб берардим. Ўлимидан аввал икки ярим ой касалхонада даволанди. «Гитарамни соғиндим», деб худди уни қучоқлагандек ётарди. Аммо уни қўлига олиб чалолмасди.

    «Насиба Абдуллаева ҳақиқий ҳамкасби экан»

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    — Турмуш ўртоғим оиласининг тўнғич фарзанди эди, унинг 11 та ука-сингиллари бор. Улар ҳамиша бизни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Январь ойида ўғлимнинг дўстлари касалхонага келишди. «Нима ёрдам?» дейишган эди озгина қон кераклигини айтдик. Хуллас, улар бир-бирига тарқатиш учун пост ясашган ва у интернетда тарқаб кетган.

    Турмуш ўртоғимни ҳурмат қилган дўстларига ҳам минг раҳмат. Улар бизни ёлғиз ташлаб қўйишгани йўқ. Ўзбек санъаткорларидан Насиба Абдуллаевага алоҳида миннатдорлик билдираман. У ҳақиқий ҳамкасб, дўст экан. Муниса Ризаева ва созандалари хабар олиб туришди.

    «Фарзандларимга ҳам тақиқ бўлишидан қўрқаман»

    — Шукрки, икки ўғлимиз бор, улар ҳам отаси касбини давом эттиришяпти. Уларни уйлантирдик, ҳозирда учта набирамиз бор. Шунча гапни гапирдим, энди ўғилларимга ҳам қандайдир тақиқлар бўлмаса эди, деб қўрқиб кетаман. Чунки кимдан нимани кутишни билмайдиган замонда яшаяпмиз.

    Фото: Instagram / @ravshannamozov

    Фото: Instagram / @ravshannamozov
    Яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчиман. Кўпчилик Равшан Намозов ижодни «Қарс» гуруҳида бошлаган деб билади. Аслида турмуш ўртоғим ижодини 1989 йили эмас, 1978 йили бошлаган. У Россиянинг Саротов вилоятига ҳарбий хизматга юборилганида ўша ерда 4 йигитдан иборат гуруҳ ташкил этишган.

    Ўша ердаги командирлар уларнинг иқтидорини кўриб, залда машғулот ўтишига рухсат берган. Хизмат вақтида СОЮЗ бўйича кўплаб гастрол концертларига юборишган. Ҳарбий хизматни якунлагач, улар Термизга қайтиб «Беҳруз» номли ансамблни ташкил этишган.

    Ўша вақтларда бу ансамбл Термизда катта машҳурликка эришган. 1985 йили Москвада ўтказилган ёшлар фестивалида совринли ўринни қўлга киритган, ундан кейин Германия ва Тошкентда ўтказилган фестивалларда иштирок этишган. Тошкентдаги фестивалда «Қарс» гуруҳидаги йигитлар Равшан акага бирга ижод қилишни таклиф этишган.

    Аммо Равшан Намозов «Қарс»га келгунга қадар анчагина ижод қилиб қўйган ва ютуқларга эришиб бўлганди. Кейинчалик тўнғич ўғлимиз туғилган унга омад келтирган ансамбл номини ўғлимга исм сифатида қўйди.

    Мавзуга доир: Хонанда Равшан Намозов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди

    28.09.2022, 15:18   Изоҳ (0)   74334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли Голливуд актрисаси Сандра Буллокнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди (фото)

    28.09.2022, 12:50

    Беш йил ичида илк бор: америкалик хонанда Рианна концерт беришини маълум қилди (фото)

    28.09.2022, 10:54

    Instagram: Феруза Норматовага уюштирилган «пранк», Равшан Намозов иштирокидаги сўнгги видео, Озодбек Назарбековдан дуо олган Жаноб Расул

    27.09.2022, 22:57

    «Тўрт фарзандим бор, аммо уларни оммага кўрсатмайман» — хонанда Жаноб Расул оиласи ва отаси ҳақидаги армонлари ҳақида (видео)

    27.09.2022, 19:45

    Актёр Ҳусан Мусабоев Матёқуб Матчонов унинг Ҳиндистондаги операцияси учун пул бергани ва қўллаб-қувватлагани ҳақида (видео)

    27.09.2022, 18:45

    Болалар учун энг яхшиси: Меросхўрларидан пулларини аямайдиган машҳур инсонлар (фото)

    27.09.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.