Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Куз фасли келиши билан гардероб аста-секин қалин ва иссиқ кийимларга тўла бошлайди. «Новий очаг» нашри уларга қандай қилиб тўғри ғамхўрлик қилиш бўйича тавсиялар билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Курткалар

Ичи пат билан тўлдирилган курткаларни мавсумда икки марта ювиш тавсия этилади. Аммо бундан ортиқ ювиш уларга зарар етказади, ичидаги патлар шунчаки синиб, майдаланиб кетади. Шунингдек, уларни оқартирувчи восита билан совуқ сувда ювиш керак.

Агар бундай курткалар ювилгандан кейин ўз шаклини йўқотган бўлса, уни кир ювиш машинасида учта тоза теннис тўпи билан қуритиш мумкин. Борди-ю, бир марта қуритиш етарли бўлмаса, жараённи давом эттириш мумкин.

Флисали кийимлар

Флиса матоси алоҳида эътибор талаб қилади. Ундан тикилган кийимлар 6-7 марта кийилганидан кейин ювилиши керак. Мато юмшоқ бўлиши учун кийим ички томонга айлантирилади ва бир хил рангдаги нарсалар билан ювилади. Барча ювиш воситаларини яхшилаб кетказиш учун қўшимча чайиш режимидан фойдаланиш тавсия этилади. Қолаверса, ушбу мато учун кондиционер воситалардан фойдаланмаслик лозим, чунки улар флисанинг  хусусиятларини пасайтиради.

Шапка, шарф ва қўлқоплар

Шапка, шарф ва қўлқопларни мавсумда 3-5 марта ювиш кифоя. Кўпчилик жун аксессуарларини тўғри парвариш қилишга унчалик аҳамият бермайди. Аммо тери секрецияси, парфюмерия, косметика, бактериялар ва микроблар доимо қўлқоп, шляпа ва шарфларда тўпланади. Шунинг учун уларни иложи борича тез-тез ювиш керак, жун нарсаларни қўлда, чарм қўлқопларини кимёвий тозалашга юбориш керак.

Шунингдек, ҳеч қачон қўлқопларни чўнтакда қолдирмаслик лозим. Улар қўллардан намликни ютади, шунинг учун қўлқоплар яхши қуритилиши керак, акс ҳолда аксессуар ҳидлана бошлайди.

Замш ва чарм курткалар

Замш ва чарм курткаларни қиш мавсумида бир марта ювиш мумкин. Дарҳақиқат, чарм маҳсулотларини ювиб бўлмайди, лекин уларни кимёвий тозалашга топшириш керак. У ерда махсус воситалар ёрдамида индивидуал доғлардан халос бўлиш мумкин. Замш маҳсулотларини махсус чўтка билан тозалаш мумкин.

Шим ва юбкалар

Қалин шим ва юбкалар бир мавсумда 5-7 мартагача ювилади. Иссиқ қишки матолар аслида тез-тез ювишни талаб қилмайди. Чунки уларни уйда ювиш жуда қийин, шунинг учун кимёвий тозалашга бериш тавсия этилади.

Жун пальтолар

Қиш мавсумида жун пальтони икки марта ювиш тавсия этилади. Аммо мавсум якунида уларни, албатта, кимёвий тозалашга бериш лозим. Пальтодаги чанг ва кирни тозалаш учун эса мунтазам равишда чўткадан фойдаланиш мумкин. Пальто ёқаси ва манжетларни юмшоқ мато ва суюқ совун билан артиб туришни унутмаслик муҳим. Пальтолар ёқимсиз ҳидларни ютиб юбормаслиги учун уларни шкафга эмас, балки ҳаво айланиб юрадиган жойларга осиб қўйиш керак.

Свитерлар

Свитерларни ҳолатидан келиб чиқиб, 2-3 марта кийгандан кейин ювиш мумкин. Пахта, ипак ва кашмир каби нозик матоларни 2-3 мартадан кейин ювиш керак. Жун, акрил ва полестер свитерларни узоқроқ кийиш мумкин. Айтганча, жун кир, чанг ва суюқликларни қайтариш учун табиий хусусиятга эга. Қандай бўлмасин, уларни ювишда доимо ёрлиқдаги кўрсатмаларга амал қилиш лозим. Бундан ташқари, свитерларни қўлда ювиш хавфсизроқ, агар имкон бўлса кимёвий тозалашга берган маъқул.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади