Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 6-турида Венгрияни мағлубиятга учратди (2:0).

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу ғалаба орқали Роберто Манчини шогирдлари А Лига 3-гуруҳида биринчи ўринни ўринни қўлга киритиб, мусобақа ярим финалига йўл олди. Италия 11 очко тўплади, Венгрияда 10 очко бор. Германия 7 очко билан учинчи ўринда қолган бўлса, Англия (3) сўнгги поғонани банд этиб, Б Лигага равона бўлди.

Аввалроқ Хорватия ва Нидерландия ҳам Миллатлар Лигаси ярим финалига чиққанди.

Ярим финалнинг сўнгги иштирокчиси Португалия ва Испания ўртасидаги 27 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда аниқланади.Португалия 10 очко билан 2-гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, Испания ҳисобида 8 очко бор.

Ярим финал ва финал баҳслари 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди