Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қарорга мувофиқ:

  • қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Солар cлустер» кластери доирасида инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланади;
  • мазкур лойиҳаларни жойлаштириш учун «Чироқчи» ЭИЗдаги (Қашқадарё вилояти) ер участкалари белгиланган бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
  • вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йирик саноат корхоналари томонидан муқобил энергия манбаларини лойиҳалаштириш ва қурилмаларни харид қилиш давлат харидлари электрон тизимида маҳаллий корхоналар орасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра ишлаб чиқарувчиларга олдиндан тўлов шартисиз фьючерс контрактлари асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, фьючерс контрактига кўра сотувчи товарни (активни) шартнома тузилган пайтдаги нарх бўйича келгусида етказиб бериш мажбуриятини олади. Инвестиция лойиҳалари рўйхатида 5 та компания кўрсатилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 38,7 миллион доллар миқдорида баҳоланади. Лойиҳалар доирасида 500 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 сентябрда кучга кирди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар