Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шаҳзода Чарльз (ҳозирги қирол Чарльз III) ва Камилла Паркер-Боулз 2005 йилда турмуш қурган. Аммо улар орасидаги муҳаббат тарихи ўтган асрнинг етмишинчи йилларида бошланганини кўпчилик билмайди, деб ёзади The Voice Mag.

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

2005 йил 9 апрель — Камилла Паркер-Боулз ҳаётида ҳали бунчалар бахтли кун бўлмаган. Ҳа, у ниҳоят 35 йил олдин севиб қолган инсонига турмушга чиқаётган эди. Шу тарзда Камилланнг Чарльз билан ҳикояси бошланди.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Камилла ва Чарльз 1970 йилда қироличанинг тўнғич ўғли ўша пайтда қатнашишни яхши кўрган ижтимоий тадбирлардан бирида учрашди. Ажабланарлиси шундаки, Камилла Чарльзга тўғридан-тўғри шундай деди: «Менинг бувим билан сизнинг бобонгиз ўртасидаги  муносабатдан хабарингиз бўлганми? Балки биз ҳам синаб кўрармиз?»

Албатта, Чарльз бунга қаршилик билдирмади, муносабатлар тез ривожланди. Шаҳзода вақт келганда қиролича унга турмуш ўртоқни ўзи танлашини билса-да, Камилла билан жиддий муносабатга киришди.

Бироқ кутилмаган воқеа юз берди, Чарльз ҳақиқатан ҳам севиб қолди. Камилла ўзининг хушмуомалалиги ва ҳазилкашлиги билан шаҳзоданинг кўнглини забт этди. Аммо у офицер Эндрю Паркер-Боулз билан муносабатда бўлган ва бироз вақтдан сўнг улар ажрашиб кетган эди.

Албатта, Чарльзнинг ёнида Камиллани кўришлари биланоқ, оммавий ахборот воситалари дарҳол қизнинг номига турли хил салбий маънодаги фикрларни билдирди. Бу вазиятдан кейин маликани хурсанд қилиш имконияти камайди. 1971 йилда улар айрилишга мажбур бўлди. Чарльз денгиз флотида хизмат қилиш учун кетди ва Камилла уни кутиш бефойда эканини тушунди, чунки ўзини унга мос жуфт деб билмасди.

Камилланинг тўйи

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Бундай вазиятда ҳеч қандай иш чиқмаслигини тушуниб, (Чарльзни онасининг иродасига қарши чиқмаслигини билар эди), Камилла 1973 йилда собиқ севгилиси Эндрю Паркер-Боулзга турмушга чиқиб, Паркер-Боулз хонимга айланди.

Камилла оила билан банд бўлиб, Чарльзни унутишга умид қилганди. Бироқ унинг шахсий ҳаёти бу даражада мукаммал эмасди. Эндрю хотинбоз бўлиб чиқди ва ҳатто икки фарзанди туғилгандан кейин ҳам қуйилмади.

Айнан ўша пайтда Камилла ва Чарльз ўртасидаги муносабатлар қайта тикланди, унга ёнида рафиқасини қадрлайдиган эркак керак эди. Севишганлар муносабатини сир тутишга муваффақ бўлмади (ёки улар буни синаб кўрмади), папарацси таъқибидан қочиб қутила олмади, айниқса ҳамма учун Паркер-Боулзнинг оилали аёл экани жуда ҳам ғалати туюлди.

Чарльзнинг тўйи

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Камилланинг ажрашиш учун ариза беришидан қўрқиб, сарой аҳли шаҳзодага келин излашни тезлаштирди. Елизаветанинг танлови ёш Диана Спенсерга тушди. Уларнинг тўйи бутун дунё томонидан муҳокама қилинди, аммо ҳамма бўлажак қирол севмасдан турмуш қураётганини тахмин қилган эди. 20 ёшли Диана ҳам ҳали қироллик таклифини рад этиш учун ақл ва тажрибага эга эмасди. Оддий қилиб айтганда, у Чарльзни ҳақиқатан ҳам уни тўйдан кейин севиб қолиши мумкинлигига ишонди.

Диана вафодор рафиқа бўлиши, барча этикет қоидаларига риоя қилиши, тахт учун меросхўрларни дунёга келтириши керак эди. Афсуски, ҳеч ким уни севиб қолишга ваъда бермаган. У Чарльз билан омма олдида ўзларини бахтли оиладек кўрсатишга муваффақ бўлди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам кўпчилик Камиллани ажойиб бахтли оилани вайрон қилган аёл деб билади.

Афсуски, орадан ўтаётган йиллар давомида Диананинг эри билан муносабатлари тобора кескинлашди. Иккинчи ўғли Гарри туғилгандан кўп ўтмай, эр-хотин ажрашишга қарор қилди.

Шаҳзода Хайгроув мулкига кўчиб ўтди ва тез орада Камилла ҳам тасодифан унга яқин жойга жойлашди. Чарльз ўзининг имкониятлари билан ҳам ҳеч нарса қила олмади ва на матбуотда овоза бўлиши, на онасининг норозилиги, на расмий турмуш ўртоғининг кечинма ва умидсизлиги ҳақида ташвишланди. Ўша вақтда Диана ҳақиқатан ҳам бир четда қолганди, аммо кейинчалик унинг ҳам аторфида ошиғлари пайдо бўлди.

Бу воқеа чексиз давом этиши мумкин эди, лекин кунларнинг бирида Диана ва унинг севгилиси ўртасидаги телефон суҳбати оммавий ахборот воситаларига тарқалиб кетди. 1995 йил охирида Диана BBC каналига интервью берди ва у ўзининг машҳур иборасини — никоҳда улар учта эканини айтди. Шундан сўнг мукаммал оила ролини ўйнаш мантиққа ҳам тўғри келмади ва Елизавета II уларнинг ажрашишига розилик берди. Камилла эса юракcиз аёллар сафига қўшилди.

Чарльз ва Камилла яна бирга

Камилла 1995 йилда эридан ажрашди. 1996 йилда эса Чарльз ва Диана ажрашди. Собиқ жуфтлик яна топишиб, тўй ва бахтли ҳаётни орзу қила бошлади.

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Аммо кейин даҳшатли воқеа юз берди, малика Диана автоҳалокатда вафот этди. Бутун Буюк Британия мотам тутди. Буни тушунган Камилла ва Чарльз тузаётган тўй режасини тўхтатди.

Расмий равишда, Камилла қироличага фақат 2000 йилда таништирилди. Бирга яшашга рухсат олиш учун бироз вақт керак бўлди. Шунга қарамай, жуфтликка расмий тадбирларда бирга чиқиш тақиқланди. Орадан 4 йил ўтгач, Елизавета II ўғлига никоҳ учун розилик берди ва 2005 йилда уларнинг узоқ кутилган тўйи бўлиб ўтди.

Фото: The Voice Mag

Фото: The Voice Mag

Камилла Диана билан бир хил унвонга эга бўлди, аммо инсон қалблари маликасига ҳурмат туфайли у «Уэльс маликаси»дан фойдаланмади, унчалик юқори бўлмаган Корнуолл герцогинясини олди.

Ажабланарлиси шундаки, бу тўй 34 йил аввал — драмалар, азоб чеккан юраклар ва, эҳтимол, ўлимларсиз ҳам ўтиши мумкин эди.

Бундан ташқари, Камилла ҳеч қачон шахсий манфаатни кўзламаганлиги ва, масалан, қиролича бўлишни мақсад қилмагани ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Шунинг учун у, албатта, ҳаммасининг ўз вақти-соатида амалга ошишини кутди. 2022 йил 8 сентябрда Елизавета II вафот этди ва тожни унинг тўнғич ўғли мерос қилиб олди ва қирол Чарльз III номини олди, унинг рафиқаси Камилла эса қиролича бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар