Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июль ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 2,8 миллион долларга тенг бўлган 2,6 минг тонна лимон экспорт қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, лимон экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 122 тоннага камайган. 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Россия — 1,7 минг тонна;
  • Қозоғистон — 615 тонна;
  • Қирғизистон — 283 тонна.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
  • Фарғона вилояти — 986 тонна;
  • Хоразм вилояти — 505 тонна;
  • Тошкент вилояти — 353 тонна;
  • Наманган вилояти — 221 тонна.

Изоҳ
Асосий янгиликлар