Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июль ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 2,8 миллион долларга тенг бўлган 2,6 минг тонна лимон экспорт қилди.
Қайд этилишича, лимон экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 122 тоннага камайган. 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия — 1,7 минг тонна;
- Қозоғистон — 615 тонна;
- Қирғизистон — 283 тонна.
- Фарғона вилояти — 986 тонна;
- Хоразм вилояти — 505 тонна;
- Тошкент вилояти — 353 тонна;
- Наманган вилояти — 221 тонна.
Изоҳ (0)