Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Айрим турдаги кроссовкалар фақатгина бир фасл учун мўлжалланади. Бундай ҳолатлардан мустасно тарзда бир мавсум учун оёқ кийим танласа ҳам бўлади. The Voice нашри ёз ва куз мавсуми учун оёқ кийимнинг қандай турларини танлаш кераклиги ҳақида маълумот беради.

Август нафақат кийим, балки оёқ кийим танлаш учун ҳам мураккаб ой ҳисобланади. Бу вақтга келиб, сиз иссиқ мавсумга қандай кийим харид қилганингизни (кўп нарсалар), куздан олдин қандай кийимни танлаш кераклиги, гардеробингизни совуқ об-ҳавога ҳам мослаб тайёрлашингизни ва об-ҳавони ўйлай бошлайсиз. Умуман олганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ. Келинг, бу мавзуни олдиндан ўйлашни бошлайлик: бугун эътиборни ёзда ҳам, кузда ҳам кийса бўладиган кроссовкаларга қаратамиз.

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Кузда кроссовкалар муҳим оёқ кийим эканини исботлаш шарт эмас. Ростини айтганда, кроссовкаларсиз ҳеч қандай мавсумни тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу оёқ кийим сентябрь ойида жуда кўп кийилади. Ёзда иссиқлик туфайли Жорданс ёки Ратион кроссовкаларини сотиб олмаганингиз маъқул: материаллар қанчалик ҳаво ўтказишидан қатъий назар, баъзида шиппак ва басоножкалар энг яхши оёқ кийим бўлиши мумкин. Аммо кузда бу кроссовкалар танлаш ўринли, сабаби улар иссиқ, совуқ об-ҳавода яхши, қулай ва агар сув ўтказмайдиган таглик бўлса сиз кўлмакларда ҳам юришингиз мумкин. Бошқача айтганда, бу мавсумда кроссовкалар кам харид қилинмайди.

Ёз ва куз мавсуми учун модадаги бир нечта кроссовка моделларига пул сарфлаш хато иш. Замонавий муаммолар замонавий ечимларни талаб қилади. Шунда савол пайдо бўлади, қандай қилиб бир вақтнинг ўзида иккита фаслнинг тенденцияларига мос келадиган кроссовкаларни топиш мумкин?

Бундай кроссовкалар мавжуд. Шунинг учун ёз ва куз тенденцияларини қайта кўриб чиқиш ўринли. Август ва сентябрь ойларида ташқи кўринишга ҳам мос келадиган энг зўр кроссовка моделлари бор. Ўзингиз киядиган оёқ кийим ўлчамини билиб уларни синаб кўриш мумкин, мукаммал оёқ кийим билан боғлиқ муаммони ҳал қилинг.

Бир рангдаги кроссовкалар 

Бир хил рангдаги кроссовкаларни танлаш тўғри қарор. Ёз ва куз мавсуми учун бундай кроссовкаларнинг кул ранг, қора, жигарранг ва нейтрал рангларини танлаган маъқул.

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Платформа 

Ёз ва куз мавсумида платформа кроссовкаларни танлаш катта аҳамиятга эга. Бу ёмғирли ҳавода ўз фойдасини кўрсатади. Шунинг учун ҳам бу турдаги кроссовкалар ҳам энг яхши танловлардан бири бўла олади.

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Жинси турдаги кроссовкалар

Жинси турдаги пальтолар, этиклар, кроссовкалар тез урфга кирди ва турли хил кўринишларда ишлаб чиқарила бошлади. Бу мавсум учун энг яхши оёқ кийимлардан бири жинси турдаги кроссовкалардир. Ушбу оёқ кийимнинг кўк рангдаги модели ёз-куз мавсуми учун тўғри танлов.

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Трикотаж

Трикотаж кроссовкаларни ёмғирли ҳавода кийиб бўлмайди, бироқ улар ёзнинг охири, кузнинг бошларида кийиладиган идеал оёқ кийим тури ҳисобланади.

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Фото: The Voice

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар