Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳаётдан қониқиш даражаси энг юқори бўлган мамлакат деб топилди. Бу ҳақда Review хабар бермоқда.

Тошкентда кун ботиши.

Тошкентда кун ботиши.
Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Тадқиқотда туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлардан Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Кипр, Туркия ва Ўзбекистондан жами 7059 нафар иштирокчидан тўпланган маълумотларга таянилган.

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар аҳолисининг 85,9 фоизи бахтли, 11,3 фоизи унчалик бахтли эмас, 2,8 фоизи эса умуман бахтли эмаслигини билдирган.

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар орасида озарбайжонликларнинг бахтлилик даражаси юқори экани қайд этилган.

Бу мамлакатлар орасида ҳаётдан қониқиш даражаси энг юқори бўлган мамлакат — Ўзбекистон.

Тадқиқот натижаларига кўра, оила ва дўстларнинг ҳаётдаги муҳимлик даражаси ҳаётдан қониқишга кўпроқ таъсир кўрсаца, сиёсат ва диннинг таъсири пастроқ. Иш ва бўш вақтнинг муҳимлиги эса статистик жиҳатдан аҳамиятсиз.

 

Шунингдек, ҳаётдан қониқиш ва молиявий ҳолатдан мамнуният орасида ижобий боғлиқлик кузатилиб, молиявий ҳолатдан мамнуниятнинг бир пунктга ортиши ҳаётдан қониқишни ўн пунктга орттиради.

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларда ҳаётдан қониқиш ва миллий ифтихор орасида кучли боғлиқлик кузатилган.

Миллий ифтихорнинг юқори даражаси – Ўзбекистон ва Туркияда, нисбатан паст даражаси – Кипр ва Қирғизистонда қайд этилган.

Аёллар эркакларга нисбатан, ёшлар ёши катталарга нисбатан, соғлом респондентлар соғлиқ ҳолати ёмон бўлганларга нисбатан юқорироқ ҳаётдан қониқиш даражасига эга экани қайд этилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда