Интернет тармоғида Hyundai Uzbekistan бренди номидан автомобиллар ўйналаётгани ҳақида маълумот тарқатилмоқда. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Сизларга маълумотлар тўплашда қатнашмасликни, ҳаволалар бўйлаб ўтмасликни, дўстларингиз ва танишларингизга ёлғон маълумотларни жўнатмасликни қатъий тавсия қиламиз. Сизнинг барча маълумотларингиз фирибгарлар томонидан ўғирланиши мумкин! Эҳтиёт бўлинг ва қонунбузарларнинг шубҳали ўйинларида иштирок этманг, — дейилади компания муносабатида.⠀Таъкидланишича, барча акциялар ва янгиликлар ҳақидаги ишончли маълумотлар фақатгина Hyundai Uzbekistan компаниясининг расмий саҳифалари ва сайтида эълон қилинади.