Ўзбекистонга йилнинг дастлабки 6 ойида 4,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинди. Бу бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумоти эълон қилинди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан қиймати 7,7 миллион долларга тенг бўлган 4,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
- Россия — 2,2 минг тонна;
- Вьетнам — 802 тонна;
- Қозоғистон — 415 тонна;
- Литва — 302,5 тонна;
- Норвегия — 301 тонна;
- Латвия — 19,5 тонна;
- АҚШ — 19 тонна;
- Хитой — 12,5 тонна;
- Франция — 4,2 тонна.
Изоҳ (0)