Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 11-тур ўйинида «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Ўйиндан сўнг «шерлар» устози Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: «Пахтакор»
Биласизми, биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўлмоқда. Кўриб чиқиб, муҳокама қилиб оламиз.

Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига боришини хоҳлайсиз, буни кутиб қариб кетасиз. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу ҳам қилманг.

Максим Шацких, «Пахтакор» бош мураббийи

Учрашувнинг 52-дақиқасида ҳакам «Пахтакор» футболчиси Одилжон Ҳамробековга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ўйин охирида эса ҳакам «шерлар» футболчиси ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади деб топди ва VARга мурожаат қилди. Натижада тошкентликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. «Сўғдиёна» ушбу стандарт вазиятни голга айлантириб, дуранг натижага эришди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар