Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гоҳида жозибали кўринишга ёрдам берадиган кийимлар хато танланган бўлиши ҳам мумкин. Шкафингизда сизни чиройли, бироқ тўлароқ кўрсатадиган кийимлар бўлса, улардан дарҳол воз кечинг ва уни ўзингизга мос келадиган тури билан алмаштиринг.

Оверсайз кийимлар

Оверсайз кийимлар тана нуқсонларини яшириш билан бирга бир неча килограммга тўла қилиб кўрсатиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ўзингизга мос келадиган ўлчамли кийимни танланг ёки ўрта даражадаги тор кийимни танланг.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кенг кийимлар

Бундай кийимлар визуал равишда инсонни тўлароқ кўрсатиши мумкин. Ўнг томондаги фотосуратда аниқ контраст кўрсатилган: кийим танага мос келганда тўлароқ кўрсатмайди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Водолазка 

Водолазканинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бўйинни бутунлай яширади. Аммо тананинг бу қисми энг нозиклар қисмлардан бири бўлиб, бўйинбоғли нарсалар, айниқса V шаклидаги нарсаларнинг энг мосини танлаган маъқул. Бўйин атрофидаги жой қанчалик очиқ бўлса, инсон шунча нозик кўринади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Принт 

Принт қанчалик чиройли бўлмасин, у жозибали кўриниш билан бирга тўлароқ қилиб кўрсатади. Улардаги нақшлар, гуллар ва бошқа нарсаларнинг тасвири инсонни ортиқча вазн билан намойиш қилади. Шунинг учун иложи борича оддий принтларни танлаш лозим.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кийимлардаги чизиқлар

Чизиқли кийимлар ноаниқ кўринишни ҳосил қилади. Горизонтал чизиққа эга кийимлар инсонни тўлароқ қилиб кўрсатиши маълум қилинган, чунки у кенглик иллюзиясини яратади. Вертикал чизиқлар аксинча, бўйни узун ва озғин қилиб кўрсатади. Ушбу қоидалар аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тегишли.

Шортилар ёки футболкадаги кенг горизонтал чизиқлар елка, кўкракни янада кенг қилиб кўрсатади. Бу кийимлардаги ингичка горизонтал чизиқлар эса танани ингичка қилиб кўрсатишга ёрдам беради. Шу билан бирга, ингичка вертикал чизиқ узун кийимларда чиройли кўринишга ёрдам беради ва оёқларни, бутун силуэтни узун қилиб кўрсатади. Кенг вертикал чизиқлар эса тўлароқ қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Тор кийимлар

Тўғри ва силуэтга мос келадиган тор кийимлар инсонни чиройли қилиб кўрсатади, бироқ танага ўта ёпишиб турадиган кийимлар танани хунук қилиб кўрсатади. Улар танани шунчалик қисиб қўядики, бу нафақат кўринишга таъсир қилади, балки ноқулай ҳолатни ҳам келтириб чиқаради. Ҳаддан ташқари тор тор жинси шимлар ва кийимлар инсонни семиз қилиб кўрсатади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Ялтироқ матолардан тикилган кийимлар

Ялтироқ матолардан тикилган кийимлар танани тўлароқ қилиб кўрсатади, буларга эса уларнинг тез кўзга ташланиши сабаб бўлади. Оддий услубдаги кийимлар танани ингичка кўринишига ёрдам беради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ингичка пошнали оёқ кийимлар

Ингичка пошнага эга бўлган оёқ кийимлар товонни янада кенг қилиб кўрсатади, бу эса оёқнинг тўлароқ кўринишига ҳам сабаб бўлади. Ингичка пошнали оёқ кийимлар тананинг бутун вазнини оёққа ташлайди, шунинг учун пошнаси йўғонроқ бўлган оёқ кийимларни танлаган маъқул.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Кенг пошнали оёқ кийимлар

Кенг пошнали оёқ кийимларнинг барча тури ҳам оёқни чиройли қилиб кўрсатмайди. Ушбу турдаги оёқ кийимлар ҳам тўпиқларга тананинг оғирлигини туширади ва чиройли кўринишга таъсир қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қатма-қат кийиниш

Қатма-қат кийиниш ҳам инсонни тўлароқ қилиб кўрсатиши мумкин. Кийим устидан кийилган кийим кўринишни мураккаблаштиради ва визуал равишда танани оғирлаштиради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қатламлар ва кийимдаги бошқа детальлар

Кийимлардаги қатламлар ва бошқа деталлар инсонни чиройли кўрсатиш билан бирга семиз қилиб кўрсатиши ҳам мумкин. Қўшимча деталлар эътиборни тортади, шунинг учун бу каби кийимларни киймаган маъқул.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Йиғилган матоли кўйлак 

Кийимлардаги яна бир деталь — матонинг йиғилган шаклда тикилиши тананинг айрим қисмларини, масалан, елкалар, кўкрак, қорин ёки сонларни визуал равишда ортиқча вазн билан кўрсатади. Мураккаб деталларсиз тикилган оддий кийим нозикроқ кўринишга ёрдам беради. Силлиқ матолар ҳам танани жозибадор қилиб кўрсатади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қисқартирилган шимлар

Қисқартирилган шимлар оёқларнинг кўринишига таъсир қилади. Бундан шимларнинг ўрнига узунроқ ва кенгроқ шимларни кийиш тавсия этилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёқали свитерлар

Ёқали свитерларнинг ёқасидаги нақшлар ва безаклар одамни тўлароқ кўрсатиши мумкин, бундай ҳолатларда юпқароқ, оддий ёқали свитерларни танлаган маъқул.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қишки курткалар

Қишки кийимларнинг асосий вазифаси совуқдан ҳимоя қилишдир. Курткаларнинг ичидан кийилган, нотўғри танланган кийимлар инсоннинг исинишига ёрдам бериши мумкин, бироқ тўлароқ кўрсатади. Шунинг учун яхши изоляцияланган, юпқароқ матолардан тикилган кўйлакларни танлаган маъқул.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар