Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Рома» сафини тарк этишга яқин турибди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Жанлука ди Марциога кўра, ўзбекистонликка «Болонья»дан қизиқиш бор. Жамоа Элдорни ижарага олмоқчи. Il Tempo ҳам мазкур келишув яқин орада расмийлаштирилиши ҳақида айтмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Шомуродовнинг «Болонья»га йўл олиши ҳали аниқ бўлмаган. Қизиқиш борлигига қарамай, болоняликлар учун Элдор асосий нишон эмас. Бундан ташқари 27 ёшли футболчи ҳам бу вариантга рози бўлганича йўқ.

Аввалроқ «Рома» Шомуродовни трансфер қилиш истагида экани ва шу сабаб «Тоттенҳэм»га қарши ўйин учун олиб кетмагани маълум бўлганди.

Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.

Мавзуга доир: Силвио Берлусконига тегишли клуб Элдор Шомуродовга харидор

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда қамишзор ёқиб юборилди (видео)