Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия Суперкубогида «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари 30 июль, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 21-дақиқасида Муҳаммад Салоҳнинг ассистидан сўнг Трент Александер-Арнольд ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган қисмида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар ҳужумкор бошлади. 70-дақиқада Жулиан Альварес мувозанатни тиклади. 83-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланиб, мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув сўнгида Дарвин Нуньес якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Ливерпуль» Англия Суперкубогига эга чиқди. 2021/22 йилги мавсумда Юрген Клопп шогирдлари Англия Кубогида зафар қучган бўлса, «шаҳарликлар» Премьер Лига чемпионлигини қўлга киритганди.

Англия Суперкубоги—2022

30 июль, шанба

«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» 3:1

Гол: 1:0 – 21 Александер-Арнольд, 1:1 — 70 Жулиан Альварес, 2:1 — 83 Муҳаммад Салоҳ (пенальти), 3:1 — 90+4 Дарвин Нуньес.

«Ливерпуль»: Адриан, Александер-Арнольд (Эллиот, 74), Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Милнер, 74), Тиаго Алькантара (Наби Кейта, 85), Фабиньо, Фирмино (Нуньес, 59), Салоҳ (Жонс, 90+5), Диас (Фабио Карвалё, 90).

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Гундўған), Бернарду Сильва, Родри, Грилиш (Фоден, 58), Маҳрез (Альварес, 58), Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (83), Дарвин Нуньес (90+5).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади