Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Diario Sport нашрининг ёзишича, хавбек манкунианликларнинг таклифини рад этган ва «кўк-анорранглилар» сафида қолишни хоҳламоқда. Фрэнки бу ҳақида иккала жамоа вакилларига ҳам хабар қилган.

Барча уни «Барселона»дан кетишга ундаётгани де Йонгга ёқмаяпти.

Фрэнкининг кетиши «Барселона» учун жудаям зарур, унинг трансфери янги футболчиларни олиб келинишига йўл очади. Ундан ташқари шартномага кўра, унинг жамоадаги тўртинчи йилидан бошлаб маоши сезиларли даражада ошади. Каталонияликлар эса бу харажатларни кўтара олмайди.

Аввалроқ «кўк-анорранглилар» ёзда ўндан ортиқ футболчиси билан, жумладан, Фрэнки билан ҳам хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинганди. «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди.

Нидерландиялик футболчи 2021/22 йилги мавсумда 46 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар