Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Олександр Усик (19-0, 13 КО) ва собиқ чемпион Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади. Бу ҳақида промоутер Эдди Ҳирн хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ушбу тўқнашувга Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Ҳозирча тахминий сана 23 июль экани айтилмоқда.

«Жанг ўтказиладиган жойни келишиб олдик. Энди сана масаласи ҳал қилиш устида ишлаяпмиз. Усик—Жошуа ўртасидаги реванш жанги Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Сана борасида саволлар бор. Биз 23 июлни белгиламоқчимиз, аммо яна 2—3 ҳафтага чўзишимиз мумкин. Чунки жангни оммалаштириш учун вақт керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу тўқнашув бўлиб ўтади. Иккала томон ҳам барча шартларга рози бўлди», — дейди Ҳирн.

Боксчилар ўртасидаги дастлабки жанг 2021 йилнинг сентябрь ойида «Тоттенҳэм Ҳоцпур» стадионида бўлиб ўтганди. Унда Усик ҳакамлар қарорига кўра (117-112, 116-112, 115-113) Жошуа устидан ғалаба қозонган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар