Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармасида спорт анжомлари қиммат нархларда харид қилингани аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармасининг моддий жавобгар шахслари томонидан 7 та хўжалик юритувчи субъектлардан 29 турдаги спорт анжомлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни талабларига зид равишда харид қилингани аниқланган. Хусусан, ушбу спорт анжомлари ҳақиқий баҳосидан 475 миллион сўмга қиммат нархларда сотиб олингани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 млрд сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани, Жиззахда ХТБ томонидан мактаблар учун 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди